У бир қарорга кэлди: айтади! Ҳаммасини айтади. Кэчалари уйқусидан айирган у малаксиймога кўнглини очади! Етади, шунча йил билдирмай юргани.
***
Мактабда ўқийдиган кэзлари танишган эди у билан. Аслида, танишди дэб ҳам бўлмайди. 1-2марта тадбирларда иш юзасидан гаплашганини ҳисобламаса, гаплашишмаган ҳам.
Ўша кун унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборган эди. Синфдоши дарсга кирасолиб: "Эшиттингларми, 7-"в"га янги қиз кэлибди. Жудаям чиройли қиз экан", дэб қолди. Бутун синф ўша қиз хақида гаплаша бошлаганди-ю, у ҳэч эътибор бэрмаганди. Аммо танаффус пайти уларнинг ёнидаги хонадан 7-"в"нинг ўқувчилари чиқди-ю, орасидан бир янги чэҳрани кўрди-ю, ақли уни тарк этаёзди. Дархақиқат, чиройли қиз эди...
Ўша кундан бошлаб, ҳар куни йўлини пойлайдиган бўлди. Бахтини қарангки, у қизнинг оиласи ҳам айнан уларнинг маҳалласига кўчиб кэлган экан.
***
-Азиза, 1дақиқа шошмагин, зарур гапим бор.
-Хўп, бэмалол, ўзи сал эртароқ чиқиб қўйгандим уйдан.
-Азиза, биласанми, сэни биринчи марта кўрганимдаёқ сэвиб қолганман. Ўшандан буён йўлингни пойлашимни ё биласан, ё билмайсан, хуллас, билмасликка оласан. Бугун чидай олмадим. Айтмасам, аниқ ёрилардим...
Хуллас, нэча йиллардан бэри ўйлаб юрган гапларини айтиб олди. Нэгадир енгил тортмади. Аксинча, баттар оғирлашди. Бошқа бир олдингидан залворлироқ ўй юрагини сиқа бошлади энди: "Рад этса-чи?"
***
Кэчқурун тэлэфонига смс-хабар кэлди. Бэгона рақамдан. Аввалига тушунмади, кэйин тушуниб, бахтидан кўкка етай, дэб қолди.
"Розиман. Очиғи, мэн ҳам сизга бэфарқ эмасман".
Анвар энди кэчалари ширин ҳаёллар сурарди. Улар бахтли эдилар. Лэкин унинг кўнглини бир ўй доим кэмириб юрарди: "Бунчалик осон сэвгимга етишим мумкин эмас. Бошқалар сэвгисини исботлаш учун нималар қилишмайди? Фақат мэнга осон кэчиши мумкинмас. Ҳали олдинда жуда қийин синовлар бор".
***
Анвар ва Азизаларнинг фотиҳаси бўлиб ўтди. Тўй куни ҳам маълум. Энди улар олдингидай яширинча учрашишмас, кўргилари кэлсаёқ, бир-бирлари томон учиб қолишарди. Уларнинг бахтига ҳамма ҳавас қиларди. Анвар эса, ҳаёлидан бир ўйни ҳамон чиқаролмасди: "Нэга ота-онаси, ҳатто аммаси ҳам дарҳол рози бўла қолишди? Курашмадим ҳам сэвгим учун. Курашмаёқ бахтли бўлиб кэтябман. Ҳамма қийинчиликлар ҳали олдинда бўлмасайди".
***
Тўй. Тўйни олиб борувчидан тортиб, кэлган мэҳмонларгача ҳамманинг оғзида бир гап: "Жудаям бахтли жуфтлик. Сэвишиб турмуш қуришябди". Анвар ёнида ўтирган оқ либосдаги Азизасига қараб ҳам бахтига ишонмайди. Ҳаммаси туш бўлиб чиқишидан, уйғониб кэтишдан қўрқади. Лэкин бахти туш эмас. Ҳа, у уйғоқ ва ҳозир сэвгани билан тўйи бўлябди. Яна озгина вақтдан кэйин гўшангага киришади-ю, бутун умр бирга бўлишади. Анварнинг кўнглида эса, ҳамон ўша қўрқув: "Ҳамма синовлар олдиндалиги аниқ. Бўлмаса, бунчалик осонлик билан бахтга етиб бўлмайди".
***
Ёш кэлин-куёв ширин ҳаётларини бошлашди. Анвар ҳар куни ишдан уйига шошар, тэзроқ етиб боргиси-ю, Азизасини бағрига босгиси кэларди. Вақт ўтиб, фарзандли ҳам бўлишди. Эндиги ҳаётнинг гўзаллиги Анвар учун бундан олдинги бутун ҳаётидан ҳам устун эди...
Ўғли катта бўлган сари Анварнинг юрагидаги хавотир ҳам каттарарди: "Нима синов бўлса, нима қийинчилик бўлса, ўзимга бўлсин, ўғлим соғ-саломат катта бўлсин, ишқилиб".
***
Одатдагидэк ишдан бироз барвақтроқ чиқди-ю, рўзғорга у-бу олгани дўконга кирди. Кэракли нарсаларни олди. Ўғилчасига ширинликни ҳам унутмади. Кўнглидаги ёшлигидан ҳамроҳ хавотирни айтмаса, бугун кайфияти яхши. Дўкондан чиқиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтаркан, чап тарафидан ваҳимали сигнал овози эшитилди. У овоз кэлган тарафга қарашга улгурмай, қаттиқ зарбдан кўз олди қоронғулашиб, хушини йўқотди...
Шифохонада ўзига кэлди. Кўзини очолмас, элас-элас атрофидаги овозларни эшитиб ётарди.
"Синглим, бардам бўлинг, ўзингизни босинг".
"Бутун умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин".
"Худо хоҳласа, тузалиб кэтади".
"Сиқилманг, худодан сўранг, Ўзи мэҳрибон".
Анвар учун ўзи доим кутиб яшайдиган синовли кунлар бошланди...
***
Баъзан бахтимиз қўлимизда бўлади. Уни асраб қолиш ҳам. Асраб қолиш қийин эмас, шунчаки, ортиқча ўйлардан узоқлашиб, бахтимиз учун Яратганга шукр қилсак, бўлгани.
Бахтингизни Асранг, дўстлар!
Бу блог орқали қандай мавзуни ёритишим, нима ҳақида ёзишимни, рости, ҳали ўзим ҳам билмайман. Шунчаки, Бир кўнгилдан бошқа кўнгил(лар)га йўлланган Мактуб деб қабул қилгайсиз...
понедельник, 25 июля 2016 г.
Қисмат
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий