Сўзимдан мақсадим ёмонлик эмас,
Опалар,сингиллар сизсиз файз келмас,
Ишонинг,хақиқат хеч кимни емас,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Йўқ,эгаликни хам қилмайман даъво,
Дил сўзим айтишни кўрдим мен раво,
Шоядки сўзимдан топсалар даво,
Хақ сўзни хақ демай кулар бебошлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Кўрган хар кўзни зинога бошлар,
Қалбларга минг турли фитналар ташлар,
Билмам,қайларга бунчалар шошар,
Бир куни афсусла тўкар кўз ёшлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Юришар ўзларин солиб минг кўйга,
Билмайин уст-бошин буркашар лойга,
Ўзларин қиёслар кўкдаги ойга,
Билмадим,У Кунда қайларга қочар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Хақ йўлга бошласанг нохаққа юрар,
Сўзингдан кулиб,лабларин бурар,
Бозорда сотилган матохдай турар,
Уларга асли шайтон йўл бошлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Кийиниш,юриш бари бетайин,
Нахотки,кийгани йўқ тузук кийим,
Бир пулга олмас акасин раъйин,
Отанинг,аканинг кўнглини ғашлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Қайда қолди шарм, хаё либоси,
Дунёга машхурку, Шарқнинг ибоси,
Нахот, бу Саодатнинг сўнгги видоси,
Қорни туқ, зинога кўзи очлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Сочлари туянинг ўркачи мисол,
Аллохнинг неъмати бу, тутмасми увол?
Бу қўрқитишмас, эмас хом-хаёл,
Боши очиқ, рўмолсиз яланг бошлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Билмадим қандайин режалар тузиб,
Қошларин қоқарлар,кўзларин сузиб,
Нимага эришарлар, оромни бузиб,
Кўнгли хам кўзидек қора қаламқошлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Ранжиманг, сўзимни ёлғон деб билманг,
Аллохдан қўрқингиз, Жазодан кулманг,
Охири афсус-ла охувох қилманг,
Аллох хохласа, Хақ йўлга бошлар,
Бўлманг, сира, кийим кийган яланғочлар...
Бу блог орқали қандай мавзуни ёритишим, нима ҳақида ёзишимни, рости, ҳали ўзим ҳам билмайман. Шунчаки, Бир кўнгилдан бошқа кўнгил(лар)га йўлланган Мактуб деб қабул қилгайсиз...
пятница, 31 октября 2014 г.
Кириш Мактуби... ёхуд ноОдатий Мактублар
Одатда, ҳар бир мактубнинг ўз манзили бўлади. Бу Мактубларнинг бошқа одатийларидан фарқи, унда манзил йўқ! Улар ҳар биримизга аталган. Агар Сиз Мактубни ўқиб, бир нималарни Кўнгилдан ўтказсангиз, демак, бу Мактуб айнан Сиз учун!
Подписаться на:
Сообщения (Atom)