Қўяйин қалбдаги сўзларим айтиб,
Кўпайди бугун турли разолат.
Жаҳолат ҳам келмоқда қайтиб,
Қачон қайтар яна Саодат?
Ўзганинг хаққини қўрқмасдан йейиш,
Омонатга мудом қилиш хиёнат.
Наҳот бу Сенга туюлмас эриш,
Қачон қайтар яна Саодат?
Баъзилар бор, мол-дунё қули,
Дўстига қарз бериб топар даромад.
Алдар қилт етмай сочининг қили,
Қачон қайтар яна Саодат?
Йўқолиб бормоқда жамият аро,
Гўзал ҳислат-йетук адолат.
Тавба қил, юзларинг бўлмасдан қаро,
Қачон қайтар яна Саодат?
Золимнинг зулмига қилгани сабр,
Мазлумда бир кун тугар матонат.
Лек қутулолмас ютмаса қабр,
Қачон қайтар яна Саодат?
Қай ҳолга тушиб қолдик во ажаб,
Нодонлар олимга қилса маломат.
Тек қўйсанг уларни ташлашар ғажиб,
Қачон қайтар яна Саодат?
Инсонни инсонлар талашар тинмай,
Чўққига чиқди бугун бу ҳолат.
Масъуллар бир четда турар ботинмай,
Қачон қайтар яна Саодат?
Бул вақт жаҳолат оловидан,
Кўтарилар тинмай ҳарорат.
Тўймасларми, инсон овидан?
Қачон қайтар яна Саодат?
Эзгулик нурини ўчириб дилдан,
Ёвузлик қалбларга солар жароҳат.
Бормикан бу савол жавобин билган:
Қачон қайтар яна Саодат?
Унутма, дунёда ўткинчи бари,
Ҳатто дунёнинг ўзи омонат.
Ёлғондир сени маст қилганлари,
Қачон қайтар яна Саодат?
Бу иллатлар ўтди жон-жондан,
Қалбларда ундан қолар асорат.
Йетар енди, айни шу ондан,
Қайтақолсин яна Саодат...
Мактуб...
Бу блог орқали қандай мавзуни ёритишим, нима ҳақида ёзишимни, рости, ҳали ўзим ҳам билмайман. Шунчаки, Бир кўнгилдан бошқа кўнгил(лар)га йўлланган Мактуб деб қабул қилгайсиз...
вторник, 18 ноября 2014 г.
четверг, 6 ноября 2014 г.
"Ғарбга Саёҳат..."
Бугунги кунда кузатилар кўп,
Ҳорижга интилиш, четга лаёқат.
Келинг замондан ортда қолмайин,
Ҳаёлан қиламиз Ғарбга саёҳат.
Келинг, дунёнинг ташвишин қўйиб,
Оламга саёҳат қилиб келгани.
Ҳамда саёҳат баҳонасида,
Дунёда нима гап, билиб келгани.
Бисмиллаҳ, дея ташлаймиз қадам,
Аллоҳ бехатар қилсин йўлимиз.
Балою қазодан асрагин Ўзинг,
Сўраймиз дуога очиб қўлимиз.
Саёҳатни бошлаймиз, келинг,
Океан орти-кўҳна қитъадан.
Ҳа-я истиғфор айтиб туринг,
Ҳар бир қадамда битта-биттадан.
Ҳар қадамда учраркан бунда,
Ўзин ҳур деб билган ҳурлиқо.
Тавба, наҳот шунчалар бўлса,
Мен орзу қилган ўшал Амриқо.
Қайга боқсам, учрайди такрор,
Зинога ташна очиқ баданлар.
Кўзни-да зинодан сақламоқ учун,
Ўз-ўзидан босилар шошиб қадамлар.
Йигитлари унутиб қўйганми, ёки,
Ҳар бир еркакнинг кўрки-ғурурни.
Бу қизлар ҳам туярмикан ҳеч,
Ёри рашк қилганда туйган сурурни.
Ажабо, манави аёлни қаранг,
Ўн саккиз ёшман деб ўйласа керак.
Юришку майли, кийинишичи,
Бундан ҳам баттари бўлмаса керак.
Бу йерда ҳар ким ўзига пошшо,
Хеч кимнинг хеч кимса билан иши йўқ.
Гар салом берсанг бошингни егиб,
Алик олгувчи бирон киши йўқ.
Бинолар томлари кўкка йетгудек,
Еслатар минораи калонимизни.
Лек сира ҳам алишмас едим,
Уларга фахримиз, шараф шонимизни.
Бу йерда одамлар баланд уйларни,
Оддий шишадан қурар еканлар.
Қизиқ, бу уйлар зилзила бўлса,
Бузилмай қандайин турар еканлар.
Бу йерда кўп ҳам қолиб бўлмаскан,
Кетамиз хайрни қилиб насия.
Йўлимиз бурамиз бу йердан, енди,
Манзилимиз-руснинг юрти-Русия.
Ҳаёлнинг тезкорлигини қаранг,
Дарров кўринди, "ўрисча" уйлар.
Кўрамиз, бу йернинг хавоси қандай,
Кутиб оларкин қандайин ўйлар.
Хавоси бироз совуқроқ екан,
Егнингизга ташлаб олинг чопонни.
Аллоҳга таваккал, тушамиз йўлга,
Йўлиқтирмасин бизга ёмонни.
Бу йерда мен олган илк таассурот,
Саломимга бир кекса аёл алиги.
Нихоят, алик олгувчин топдим,
Чиқмаган еди хали дараги.
Бу йерда қизлар еркакча кияр,
Йигитлар қулоққа тақар балдоқлар.
Иймони бироз сустлашганларни
Ўлжа олар шайтон ташлаб қармоқлар.
Бундай таассуротлар уйғонишин,
Сафарим бошида билганимдайди.
Ех ҳар йерларни қилмайин орзу,
Борига шукр қилганимдайди.
Чиқмасдим балки ушбу сафарга,
Нохуш фикрлар бўлмасди пайдо.
Ўзимнинг жонажон юртим бор ахир,
Сайёҳлар қалбини қилгувчи шайдо.
Бўлди, қайтамиз енди ватанга,
Соғиндим қуёши, тупроқларини.
Соғиндим ундаги хар бир инсонни,
Ҳатто танимаган ёшу қарини.
Ана бир зумда ватан ифори,
Димоққа урилиб етди роҳат бахш.
Ҳар дарахтнинг ҳар япроғи азиз,
Гуллари гўёки қалбимдаги нақш.
Тўғриси, дабдуруст таниёлмадим,
Ўзгариб қолгандек нимадир гўё.
Билсам, ўзгарган одамлар екан,
Барчаси бўлсайди, оддий туш-рўё.
Ё Америкага келиб қолдимми яна,
Кўпайиб кетибди очиқ таналар.
Тавба, бироз вақт олдинги,
Мастура аёллар енди қанилар?
Ё мен сафарда юрганда Руслар
Юртимда давлат тузишганмикан?
Бировнинг итига кишт демас биров,
Оқибатни ҳам улар бузишганмикан?
-Ассалому алайкум,- ҳаёлим бўлди,
Хаёлга чўмганда бир қизча саломи.
Алик олиб, сўнгра аниқ танидим,
Салом бу халқнинг илк айтар каломи.
Бўлди енди қилмайман хавас,
Қилмаиман сафар неки бўлсам хам.
Юртимдан чиқмайман хатто бир қадам,
Шу йерда ўламан хатто ўлсам хам...
Мактуб...
воскресенье, 2 ноября 2014 г.
Йўқчилик Йиқитар Йигит Зўрини...
Тўлдира олмаса, давра тўрини,
Очлик йиғлатар ҳатто бўрини,
Дунёга сиғмайин кетаркан гоҳо,
Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...
Бошига тушганда йўқчилик, кулфат,
Юзини бураркан ҳаттоки улфат,
Кўзига бўлса ҳам дунёлар зулмат,
Ҳеч кимга айтмас, йигит зорини,
Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...
Эгиб борсаю толдай қаддини,
Дўстига ёрилса, айтса дардини,
У хам айтаркан ади-бадини,
Дўстга хам туширмас оғир тошини,
Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...
Бўлса-да, ўзининг уст-боши юпун,
Лекин ғурури баридан устун,
Жонини бераркан, яқинлар учун,
Ҳэч кимдан аямас, йигит борини,
Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...
Бошига бир олам ташвишлар тушса,
Омад ҳам мудом қўлидан учса,
Қалбдаги аламлар ташига кучса,
Ҳеч кимга курсатмас, йигит ёшини,
Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...
Аёллик бурчини олдинга қўйиб,
Барини ўткинчи синовга йўйиб,
Жуфти "сабр", дея қўйганда кулиб,
Ҳэчкимга зор қилмас йигит ёрини,
Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...
Бўлсада, оч наҳор таомсиз юриб,
Харомдан захардай юзини буриб,
Ризқни аввало Раззоқдан кўриб,
Халол бажараркан касбу корини,
Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...
Устун қилгандай кўкда лочинни,
Устун қил йигитнинг сабр, бардошини,
Беҳуда тўкмасин,
кўздан ёшини,
Аллоҳим, эгмагин, йигит бошини...!
пятница, 31 октября 2014 г.
"Кийим Кийган Яланғочлар"
Сўзимдан мақсадим ёмонлик эмас,
Опалар,сингиллар сизсиз файз келмас,
Ишонинг,хақиқат хеч кимни емас,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Йўқ,эгаликни хам қилмайман даъво,
Дил сўзим айтишни кўрдим мен раво,
Шоядки сўзимдан топсалар даво,
Хақ сўзни хақ демай кулар бебошлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Кўрган хар кўзни зинога бошлар,
Қалбларга минг турли фитналар ташлар,
Билмам,қайларга бунчалар шошар,
Бир куни афсусла тўкар кўз ёшлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Юришар ўзларин солиб минг кўйга,
Билмайин уст-бошин буркашар лойга,
Ўзларин қиёслар кўкдаги ойга,
Билмадим,У Кунда қайларга қочар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Хақ йўлга бошласанг нохаққа юрар,
Сўзингдан кулиб,лабларин бурар,
Бозорда сотилган матохдай турар,
Уларга асли шайтон йўл бошлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Кийиниш,юриш бари бетайин,
Нахотки,кийгани йўқ тузук кийим,
Бир пулга олмас акасин раъйин,
Отанинг,аканинг кўнглини ғашлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Қайда қолди шарм, хаё либоси,
Дунёга машхурку, Шарқнинг ибоси,
Нахот, бу Саодатнинг сўнгги видоси,
Қорни туқ, зинога кўзи очлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Сочлари туянинг ўркачи мисол,
Аллохнинг неъмати бу, тутмасми увол?
Бу қўрқитишмас, эмас хом-хаёл,
Боши очиқ, рўмолсиз яланг бошлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Билмадим қандайин режалар тузиб,
Қошларин қоқарлар,кўзларин сузиб,
Нимага эришарлар, оромни бузиб,
Кўнгли хам кўзидек қора қаламқошлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Ранжиманг, сўзимни ёлғон деб билманг,
Аллохдан қўрқингиз, Жазодан кулманг,
Охири афсус-ла охувох қилманг,
Аллох хохласа, Хақ йўлга бошлар,
Бўлманг, сира, кийим кийган яланғочлар...
Кириш Мактуби... ёхуд ноОдатий Мактублар
Одатда, ҳар бир мактубнинг ўз манзили бўлади. Бу Мактубларнинг бошқа одатийларидан фарқи, унда манзил йўқ! Улар ҳар биримизга аталган. Агар Сиз Мактубни ўқиб, бир нималарни Кўнгилдан ўтказсангиз, демак, бу Мактуб айнан Сиз учун!
Подписаться на:
Сообщения (Atom)