Сарлавҳани ўқиб хайрон бўлгандирсиз? Йўқ, бу сиз ўйлагандэк баландпарвоз гаплар-у сўзлар эмас. Бу бизнинг твда кўрсатадиган каналлардан учтаси. Бу - дэнгиздан томчи.
Сизга бугун маънавиятдан гап очиб, кайфият-у асабларингизни бузмоқчи ҳам эмасман(одамга ўзида йўқ нарсани гапирсанг, ёқмайди, дэган гап бор).
Ҳозир ёзаётганим бу пост сэриаллар хақида. Ҳа, сизниям, мэниям, униям жонимизга тэккан, шу биз учаламиздан бошқа ҳамма сэвиб томоша қиладиган сэриаллар хақида. Сэриалларнинг қай бири бизнинг мэнталилэтга тўғри кэлади, қай бирини фақат сўкиб кўриш мумкин, бу бутунлай бошқа масала. Бу хақида боя айтганим, маънавиятчилар кўп гапиришди.
Ҳэч эътибор бэрганмисиз, тэлэвидэниедагилар бизни дилбузарга сўзсиз бўйсундириш учун қўлларидан кэлган ҳамма ишни қилишмоқда. Оддий мисол, сэриалларнинг бошланиш вақти. Бири тугаса, дарҳол кэйингиси бошланади. Яна бошқа-бошқа каналларда. Бу мақсад йўлида бутун тэлэвидэние бирлашган кўринади. Бу дастурдан бир шиор жаранглаб тургандэк ,гўё:
"Сэн уринма, шунчаки, каналдан каналга олиб тур, биз ўзимиз сэнга сэриал қўйиб бэрамиз!"
(Баракалла,сэн буюк ялқов бўлиб етишасан)
Энди тасаввур қилинг,оила аъзоларингиз билан бир тэлэвизор атрофида жамулжам, овқатланиб ўтирибсиз. 3ёшли энди тилга кираётган гўдагингиз ҳам, мактабни битирган каттангиз ҳам, ишдан чарчаб кэлган Ўзингиз ҳам бир дастурхондан таомланишга мажбурсиз. Дастурхонда эса, асосан аччиқ ҳинд таомлари.
Хурматли тэлэвизор, илтимос, ҳэч бўлмаса, мултик қўйиб бэр.
Тэлэвидэние ходимлари(хурматли), сизнинг барча мэҳнатингизни хурмат қилган ҳолда айтаман: Бизни тинчгина овқатланишга қўясизми ўзи?!
Бу алмойи-жалмойи постни ўқиётганлар ичида "мэнинг 3ёшли гўдагим ҳам, мактабни битирган каттам ҳам йўқ. Ўзим тунги смэнада ишлайман", дэйдиганлар ҳам топилиб қолар. Дархақиқат, хурматли ўшалар, бу постимнинг сизга ростдан ҳам алоқаси йўқ. Биламан, сизга гитара. Чалиб ўтирган яхши. (Имло хатолари учун узр)
Ҳойнаҳой, твни ўчириб қўй, бўлди, дэйдиганлар ҳам чиқар. Қаёқда, буни хотинингизга бир тушунтириб кўринг-чи! Жуда қизишиб кэтсангиз твни ўчириб қўйинг, биласиз. Агар ростдан ҳам ишдан чарчаб кэлган бўлсангиз-у, аёлингизнинг "шу сэриалдан бошқа эрмагим йўқ"дан бошланадиган, одатда, пултнинг синиши-ю, кайфият йўқ бўлиши билан тугайдиган жанжали сизга ёқмаса, твни эмас, қулоқни-ю, кўзни, овозниўчиринг-у, жимгина овқатингизни енг.
Тэлэвидэние ходимлари, ўзингиз ҳам бола бўлгандирсиз, ёшлигингизда онангиз Изаурани, отангтз футболни талашиб жанжаллашишгандир?
Ҳэч нарса дэмоқчи эмасман. Нуқта.