Тошкэнт. Ўзбэкистон пойтахти. Тан олиш кэрак, бугун пойтахт барча вилоятлардан бир нэча бош юқорига чиқиб қолган. Ҳар қандай ўлчов бўйича. Хоҳ у яшаш осонлиги бўлсин, хоҳ у қулайлик, хоҳ ривожланиш. Бу постни қоралашга мэни мажбур қилган бошқа бир масала борки, бунинг асосий сабаби ана шу пойтахтнинг олдинга чиқиб кэтгани. Бу- ўша машҳур Прописка муаммоси.
Гарчи, ўзим Тошкэнтда туғилиб ўсган бўлсамда, бу муаммога шахсан ўзим сира дуч кэлмаган бўлсам-да, ҳар қалай, мэнга ҳам таъсир кўрсатмаслиги, мэн эса бэфарқ қарашим мумкин эмас. Худди ёқилғи нархи ошишидэк гап мэн учун. Ўзим машина хайдамайман, дэмак, бэвосита алоқаси йўқ бўлса-да, таксига чиқишим, таксичи "бэнзин ошиб кэтган, ука", дэйиши билан барибир мэнга ҳам алоқадор.
Асосий мавзудан кўп ҳам чэтлашмаган ҳолда, бир фикримни билдирмоқчиман. Мэнимча, Ўзбэкистон фуқаролигига эга бўлган шахс Ўзбэкистоннинг исталган ҳудудида яшаши мумкин бўлиши кэрак. Ҳэч қандай пропискасиз. Ахир, Тошкэнтми, Наманганми, Қашқадарёми — аввало, Ўзбэкистон-ку! Ўзбэкистонлик бўла туриб, Ўзбэкистон ичида хоҳлаганча яшолмаса одам...
Энди бу масалага ўзимча бир ечим ҳам бэриб кўрмоқчиман. Бунинг учун аввало, муаммонинг илдизига болта уриш кэрак. Касални даволашдан олдини олган осон. Прописка муаммосининг юзага кэлишига сабаб, бошқа вилоятликларнинг пойтахтга турли мақсадларда (ўқиш, ишлаш ва ҳ.к) кўчиб кэлишидир. Ўз навбатида, бунга сабаб эса, пост бошида айтганимдэк, пойтахтнинг бир қадам олдинга чиқиб қолгани. Буни ҳал қилиш учун, барча 12вилоятни бир ҳил даражада, параллэл равишда ривожланишига эришиш кэрак. Пойтахтда бор имкониятларнинг ҳаммаси вилоятларда ҳам бор бўлиши кэрак. Шунда, ўз-ўзидан одамлар пойтахтга ошиқишмайди, бу дэгани прописка сўраб ҳэч ким ҳэч кимни бошини оғритмайди. Мэнимча, бундай йўл билан маҳаллийчилик, тарафкашлик каби ёмон иллатларнинг ҳам илдизи қирқилиб, йўқолиб кэтади.
Билмадим, мэн бэрган бу фикр қай даражада фойдали-ю, зиёнлари қанчалик. Ҳар ҳолда, мутахассис эмасман. Шунчаки, бутун Ўзбэкистонликларнинг ҳар томонлама тэнглигини истаб, шу постни битдим. Омон бўлинг, Ватандош!
Бу блог орқали қандай мавзуни ёритишим, нима ҳақида ёзишимни, рости, ҳали ўзим ҳам билмайман. Шунчаки, Бир кўнгилдан бошқа кўнгил(лар)га йўлланган Мактуб деб қабул қилгайсиз...
вторник, 14 июня 2016 г.
ноГлобал муаммо
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий