Сўзимдан мақсадим ёмонлик эмас,
Опалар,сингиллар сизсиз файз келмас,
Ишонинг,хақиқат хеч кимни емас,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Йўқ,эгаликни хам қилмайман даъво,
Дил сўзим айтишни кўрдим мен раво,
Шоядки сўзимдан топсалар даво,
Хақ сўзни хақ демай кулар бебошлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Кўрган хар кўзни зинога бошлар,
Қалбларга минг турли фитналар ташлар,
Билмам,қайларга бунчалар шошар,
Бир куни афсусла тўкар кўз ёшлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Юришар ўзларин солиб минг кўйга,
Билмайин уст-бошин буркашар лойга,
Ўзларин қиёслар кўкдаги ойга,
Билмадим,У Кунда қайларга қочар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Хақ йўлга бошласанг нохаққа юрар,
Сўзингдан кулиб,лабларин бурар,
Бозорда сотилган матохдай турар,
Уларга асли шайтон йўл бошлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Кийиниш,юриш бари бетайин,
Нахотки,кийгани йўқ тузук кийим,
Бир пулга олмас акасин раъйин,
Отанинг,аканинг кўнглини ғашлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Қайда қолди шарм, хаё либоси,
Дунёга машхурку, Шарқнинг ибоси,
Нахот, бу Саодатнинг сўнгги видоси,
Қорни туқ, зинога кўзи очлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Сочлари туянинг ўркачи мисол,
Аллохнинг неъмати бу, тутмасми увол?
Бу қўрқитишмас, эмас хом-хаёл,
Боши очиқ, рўмолсиз яланг бошлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Билмадим қандайин режалар тузиб,
Қошларин қоқарлар,кўзларин сузиб,
Нимага эришарлар, оромни бузиб,
Кўнгли хам кўзидек қора қаламқошлар,
Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар.
Ранжиманг, сўзимни ёлғон деб билманг,
Аллохдан қўрқингиз, Жазодан кулманг,
Охири афсус-ла охувох қилманг,
Аллох хохласа, Хақ йўлга бошлар,
Бўлманг, сира, кийим кийган яланғочлар...