понедельник, 18 июля 2016 г.

"Дунёга тинчлик!"

     Эрталаб уйқудан уйғондинг. Кэчагидай будилник овозига эмас, ташқаридаги даҳшатли гумбурлаш овозига. Аввалига нима бўлаётганини тушунмадинг, тушунгунингча яна бир гумбурлаш эшитилди-ю, одамларнинг қий-чуви, дод-войи ҳам янграб қолди. Дэразадан қарасанг, кэча ухлашдан олдин ТИНЧГИНА, ҲОТИРЖАМ сайр қилиб кэлганинг кўчани таниб бўлмай қолган: ҳаммаёқ остин-устун! Одамлар қаттиқ саросимада. Ким жон ҳолатда қаерларгадир қочган, ким уйига шошябди, ким нима қиларини билмас даражада довдираб қолган. Ҳар замон ўқ узилган қурол овози тариллаб эшитилиб қолади. Кэтидан жон аччиғида оҳ-у воҳ...
     Одамларнинг бақир-чақиридан англаб олишингча, тэррорчилар хужум қилябди. ТИНЧ аҳолига. Аҳолини гўдак, қари,  аёл, ҳомиладор, ОНА дэб ажратмай, ҳаммани бирдай ўққа тутишмоқда. Ваҳшийлик! Даҳшат!
     Нимага эришишмоқчи ўзи? Нимадан норози ўзи бу ёввойи махлуқлар? Нима етишмайди? Пулми, ерми, бошқами? Йўқ, уларга қон кэрак!
     Ҳа, бу ёввойи махлуқларнинг кўзини бэгуноҳ инсонларнинг қонигина тўйдиради!
     Аҳоли эса, ҳайқирганича қолавэради: ДУНЁГА ТИНЧЛИК!!!
                     ***
     Ёвуз ниятли, юзига ИСЛОМ ниқобини тортиб олиб, қўлини харом қонга ботираётганларга Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилсин!
     У қавмнинг устидан бизни ғолиб қилсин!
     Уларни икки дунёда ҳам хор-у зорлардан қилсин!!!

Комментариев нет:

Отправить комментарий