-Дадаси, дадажониси, туринг, турақолинг, илтимоос, турэй хўкизга ўхшаб ётавэрмай!
Ширингина тушининг аччиқ ўнгига аралашиб кэтиши дабдурустдан уни довдиратиб қўйди. Соатга қараса, 7яримдан ошган. Шу вақтгача уйғотиб қўймагани учун хотинидан жахли ҳам чиқай дэди-ю, ҳаммаси туш экани, ҳали уйланмагани эсига тушиб, соатига бошқатдан қаради: ҳалиям 7яримдан ўтган. Ишга бориш кэрак. Жин урсин шу ишни ҳам. Қанча эрта ухламасин, эрталаб 7яримдан олдин уйғонолмайди. 8яримдан кэйинги ҳали ишга етиб кэлмаган ҳар бир дақиқа- унинг ойлигини яримта қилади. Шошиб туриб, апил-тапил ювинди-ю, ими-жимида у-бу еб-ичиб, уйдан чиқди. Энг яқин бэкатгача 5дақиқалик йўл. Қуёшбобо аллақачон тушлик учун одамларни қовургани оловини ёқиб юборгандай. Бэкатга етишига хуштак чалса автобус ҳайдовчисига эшитилмайдиган энг яқин масофа қолганда автобуси ўтиб кэтди. Ҳуштак чалишнинг фойдаси йўқ. Тамом, кэйинги автобусни кутиш- иш кунининг салкам ярми дэмак. Таксида бормоқчи ҳам бўлди-ю, ишхонасига етиб бориш ҳам иш кунининг салкам ярми эканини ҳисоблаб чиқди- кутиш кэрак.
Кам ўтмай, автобуси ҳам кэлди. Шоша-пиша ўзини тумонат йўловчилар орасига урди. Бирон бэкатлардан кэйин бир жой бўшади-ю, лип этиб ўтириб олди. Йўл узоқ, мусиқа эшитиб кэтмоқчи бўлиб, чўнтагидан наушникни олди. Оббо, симлари чигал бўлиб кэтган. Амаллаб чигалини ёзгунича, йўлнинг ярмига бориб қолди. Энди тэлэфонга улаб, тузук мусиқа қўйгунича бэкати кэлиб қолади. Чўнтагига солди қайтиб, наушникни. Бэкатига яқинлашганда ҳайдовчи тушадиган борми, дэб бақирди-ю, у ҳа, бор, дэгунича бэкатдан узоқлашиб кэтди. Жин урсин... жин урсин....
***
-Ўғлим, тур энди, ишинга кэч қоласан.
Кўзларини ишқалаб, соатга қаради:7яримдан ошган. Ишга бироз кэч қолибди. Майли, шошиб нима қилди, қирқса-қирқар ўша 3-4минг сўмини. Ювиниб, нонушта қилиб олди. Уйдан чиққанида қуёш заррин нурларини аямай сочмоқда эди. Бэкатгача 5дақиқалик йўл. Ҳаёлини жамлаб олиши учун баъзан шу ҳам яхши. Бэкатга яқинлашганида автобуснинг қораси кўриниб, қадамини бироз тэзлатди. Ҳар эҳтимолга қарши ҳуштак ҳам чалмоқчи бўлди-ю, қараса, барибир эшитилмайди. Кэйинги автобус атиги 30минутдан кэйин кэлади. Таксида кэтмоқчи ҳам бўлди, бир кўнгли. Кэйин автобусда доим кузатиб юрадиган гўзал қизни эслаб, кутишга қарор қилди.
Кўп ўтмай, автобус кэлди. Яхши, кэчагидан бироз камроқ одам. Бир-икки бэкатдан кэйин бир жой бўшади. Йўл узоқ, мусиқа эшитиб кэтмоқчи бўлди. Чўнтагидан наушникни чиқарса, чигал бўлиб кэтган. Етиб боргунимча эрмак бўлади, дэб ўйлаб, чигални ечишга киришди. Ниҳоят, бўшатиб, қулоғига таққанда ўша чиройли қизга кўзи тушди. Буёғи романтика: кўз олдида ҳаёлидаги маликаси, қулоғи остида майин мусиқа...
Ширин ҳаёллар билан бэкатига етиб кэлганини ҳам билмай қолди. Яхшиям, у билан бир бэкатда тушадиган ёнидаги кампир бор экан, вақтида тушиб қолди.
***
Ҳаёт-гўзал, ўртоқлар. Унинг гўзаллигини кўриш эса, ўзимизга боғлиқ!
Бу блог орқали қандай мавзуни ёритишим, нима ҳақида ёзишимни, рости, ҳали ўзим ҳам билмайман. Шунчаки, Бир кўнгилдан бошқа кўнгил(лар)га йўлланган Мактуб деб қабул қилгайсиз...
среда, 13 июля 2016 г.
Ҳаёт гўзал!
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий