среда, 25 мая 2016 г.

Хўр-р-оз. (+18)

     "Бўлди, кэтаман. Бунақа яшаб бўлмайди ортиқ!"
     Хўроз эрта тонгдан бирров қичқириб ҳаммани уйғотиб олгач, шундай қарорга кэлди. Она Товуқ "Ҳой, эсингни йиғ, саёқ юрган табака бўлади. Шукр қилсангчи, чўқиганинг олдингда, чўқимаганинг кэтингда", дэб қилган қуқуларига "Она, шу катакдан бошқа нимани кўрдим, дунёни кўргим кэлади мэн ҳам ўрдакларга ўхшаб", дэб жавоб бэрди. Аслида, кэтишга қарор қилганининг сабаби бошқа эди. Кэча бир товоқдан дон чўқиб катта бўлган қўшниси Ўрдак унга шаҳар ҳақида гапириб бэрганди.
      -Шаҳардачи, ҳар қадамда оппоқ товуқлар, кўча тўла дон-дун. Кэйин...- Ўрдак атрофга бир қараб олиб, давом этди-шаҳарлик товуқлар ҳуда-бэҳудага жанжал чиқаравэришмайди. Уларга қолса, дон-дунини таъминлаб, кунда бир-икки бо*ини чў*иб қўйсанг бўлди, олам гулистон, яшайвэрасан.
     Охирги гап Хўрозни ўйлантириб қўйди. Ростда, ахир қирқтовуқликка рухсат бэрилган бўлса-ю, у гулдай умрини ана шу имкондан фойдаланмай, 10товуқ билан ўтқазсинми?
     Шуларни ўйлаб, катак ичига охирги марта қараб олмоқчи бўлиб, ўгирилди. Қараса, товуқлари пичир-пичир қилиб ниманидир гаплашишяпти. Сэкин бориб қулоқ тутди.
    -Вой, сиз ҳали қолганини эшитмадизми? Ўзига ўхшаган суюққанот Ўрдакка илашиб қолиб,
бир этак тухум туғдириб қўйганмиш, Суюққанот кўзини очирмасмиш.
     Хўроз "жин урсин, ҳэ, бошинга чў*ий сэн товуқмияларни, ғийбатчилар", дэб бир қичқириб бэрди-ю, жахл билан чиқиб кэтди...
                             ***
     У хурсанд, нэга ҳам хурсанд бўлмасин? Бадавлат катакнинг эрка товуқларини илинтириб олди. Нима истаса, ўша муҳайё, фақат... Қайнотасининг илтимосига кўра, тонгда қичқирмайди. Кундузи бўлса, бэмалол. Нима эмиш, Қайнотанинг Эгаси хушламасмиш. Майли-да, осмон узилиб ерга тушибдими? Усиз ҳам қичқирадиганлар бордир. Баъзан қичқиргиси кэлади. Ич-ичидан тошиб чиқаётган қичқириқни озод қилгиси кэлади-ю, Қайнотасининг шартини, шоҳона ҳаётини эслаб, ўзини босади. Шунда ҳам кучи етмай, "қу!" дэб қўяди... Ишқилиб, танишларим кўриб қолишмасин-да, дэб ўйлайди. Қишлоқда "Хўрозлик ғурурини бойликка алмашибди", дэган гап тарқалса, товуқларининг юзига қандай қарайди?
                              ***
       Тонг отди. Одатига кўра катак томига чиқиб, тонг отишини томоша қила бошлади. "Э, тупурдим бундай ҳаётга, ҳайдаса, ҳайдамайдими, кэтмайманми катагимга, қичқирмай яшаб бўдарканми?"
     Шуларни ўйлаб, ўпкасини бир тўлдирди-ю, бор овозида қичқира бошлади.
     -Қу-қу-ру-қу!
     Ўзини енгил ҳис қилди. Яна бир қичқирмоқчи бўлиб, бир кэришган эди, ўзи томонга пичоқ кўтариб кэлаётган Эгани кўриб, капалаги учди. Жон ҳолатда қаерга қочарини билмай, турган жойида сакрай бошлади. Эга уни қийналмай, бир сакрашда тутиб олди.
     -Қўйиб юбор! Қўйиб юбоор, қуқуқу қўйиб юбор!
      Хўроз чўчиб уйғонди. Қараса, жонажон катагида. Юрагининг дупурини босиш учун томга чиқди.
     Тонг отди. Хўроз бир кэришди-ю, бор овози билан қичқира бошлади.
     Қу-қу-ру-қ-у-у! Кэчиринглар, Товуқлар, қуқуруқууу!
                           Тамом

hikoyadagi voqealar to'qima. barcha o'xshashliklar tasodifiydur.

Комментариев нет:

Отправить комментарий