четверг, 7 января 2016 г.

Офисда. Мажлис.

      Кэнг, бэмалол 200 кишини сиғдира оладиган хонада 7-8чоғли ҳодим суҳбатлашиб ўтиришибди. Кимдир Зиданнинг кэлиши-ю, Бэнитэснинг кэтишини гапирса, кимдир APL ва La-Liga ўртасидаги фарқларни эринмай санаб бэрябди. Бирдан бош муҳаррирнинг эшигида online ёзуви пайдо бўлди-ю, ҳамма жимиб қолди. Унинг кайфиятини билиб олиш мақсадида бирон нима дэйишини ҳамма кутарди.
     Бош муҳаррир одатига кўра носқовоғини чэртиб 4дона носни қўлига тушириб, тили тагига ташлаб олди. Дадиллик учун. Чирт этиб бир чэтга тупуриб, микрофон суратини босиб туриб, гапини бошлади:
     —Бу нима дэган гап? Ким у ўзи Твиттэрнинг отаси? Нэга бизга ёпишиб олди? Нима қипти ямалани ямалмаслигини гапирсак? Маладэс ўрисча сўзмуш. Унда "Молодец" қайси тилда? Ҳэ, ўргилдим.
     Бош муҳаррирнинг узоқ кутилган қисқа лэкциясини эшитгач, ҳодимларнинг кўпи микрофонга тэгинмаганча "Ухх, бизни эмас, Твиттэр Отасини сўкябди. Босс биз тарафда", дэб қўйишди. Бироз жимликдан сўнг бирин-кэтин тилга киришди.
     —Ҳайронмиз, қандай қилиб бизга гапиришга журъат қилди у.
     —Э, ахир у ўша маънавиятчи-ку, ҳалиги-чи, "Ишани"ни эфирдан олиб ташланг, дэб "Ёшлар"га хат ёзган.
     Бош муҳаррир ҳаммани эшитиб кўраркан, ҳал қилувчи қарорни чиқарди:
     —Ҳэч қайсинг индамаларинг, ўзим гаплашаман у билан. Жа, бўмаса, банкир бор.
     Мажлис тугади, лэкин ҳэч қим офисни тарк этмади.

P.S. hikoyadagi voqealar to'qima, barcha o'xshashliklar tasodifiydur.

Комментариев нет:

Отправить комментарий