воскресенье, 2 ноября 2014 г.

Йўқчилик Йиқитар Йигит Зўрини...

   Тўлдира олмаса, давра тўрини,
   Очлик йиғлатар ҳатто бўрини,
   Дунёга сиғмайин кетаркан гоҳо,
   Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...

   Бошига тушганда йўқчилик, кулфат,
   Юзини бураркан ҳаттоки улфат,
   Кўзига бўлса ҳам дунёлар зулмат,
   Ҳеч кимга айтмас, йигит зорини,
   Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...
  
   Эгиб борсаю толдай қаддини,
   Дўстига ёрилса, айтса дардини,
   У хам айтаркан ади-бадини,
   Дўстга хам туширмас оғир тошини,
   Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...

   Бўлса-да, ўзининг уст-боши юпун,
   Лекин ғурури баридан устун,
   Жонини бераркан, яқинлар учун,
   Ҳэч кимдан аямас, йигит борини,
   Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...

   Бошига бир олам ташвишлар тушса,
   Омад ҳам мудом қўлидан учса,
   Қалбдаги аламлар ташига кучса,
   Ҳеч кимга курсатмас, йигит ёшини,
   Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...

   Аёллик бурчини олдинга қўйиб,
   Барини ўткинчи синовга йўйиб,
   Жуфти "сабр", дея қўйганда кулиб,
   Ҳэчкимга зор қилмас йигит ёрини,
   Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...

   Бўлсада, оч наҳор таомсиз юриб,
   Харомдан захардай юзини буриб,
   Ризқни аввало Раззоқдан кўриб,
   Халол бажараркан касбу корини,
   Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...

   Устун қилгандай кўкда лочинни,
   Устун қил йигитнинг сабр, бардошини,
   Беҳуда тўкмасин, кўздан ёшини,
   Аллоҳим, эгмагин, йигит бошини...!

Комментариев нет:

Отправить комментарий