пятница, 31 октября 2014 г.

"Кийим Кийган Яланғочлар"

Сўзимдан мақсадим ёмонлик эмас, Опалар,сингиллар сизсиз файз келмас, Ишонинг,хақиқат хеч кимни емас, Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар. Йўқ,эгаликни хам қилмайман даъво, Дил сўзим айтишни кўрдим мен раво, Шоядки сўзимдан топсалар даво, Хақ сўзни хақ демай кулар бебошлар, Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар. Кўрган хар кўзни зинога бошлар, Қалбларга минг турли фитналар ташлар, Билмам,қайларга бунчалар шошар, Бир куни афсусла тўкар кўз ёшлар, Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар. Юришар ўзларин солиб минг кўйга, Билмайин уст-бошин буркашар лойга, Ўзларин қиёслар кўкдаги ойга, Билмадим,У Кунда қайларга қочар, Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар. Хақ йўлга бошласанг нохаққа юрар, Сўзингдан кулиб,лабларин бурар, Бозорда сотилган матохдай турар, Уларга асли шайтон йўл бошлар, Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар. Кийиниш,юриш бари бетайин, Нахотки,кийгани йўқ тузук кийим, Бир пулга олмас акасин раъйин, Отанинг,аканинг кўнглини ғашлар, Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар. Қайда қолди шарм, хаё либоси, Дунёга машхурку, Шарқнинг ибоси, Нахот, бу Саодатнинг сўнгги видоси, Қорни туқ, зинога кўзи очлар, Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар. Сочлари туянинг ўркачи мисол, Аллохнинг неъмати бу, тутмасми увол? Бу қўрқитишмас, эмас хом-хаёл, Боши очиқ, рўмолсиз яланг бошлар, Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар. Билмадим қандайин режалар тузиб, Қошларин қоқарлар,кўзларин сузиб, Нимага эришарлар, оромни бузиб, Кўнгли хам кўзидек қора қаламқошлар, Кўча-кўйда кийим кийган яланғочлар. Ранжиманг, сўзимни ёлғон деб билманг, Аллохдан қўрқингиз, Жазодан кулманг, Охири афсус-ла охувох қилманг, Аллох хохласа, Хақ йўлга бошлар, Бўлманг, сира, кийим кийган яланғочлар...

Комментариев нет:

Отправить комментарий