вторник, 18 ноября 2014 г.

"Қачон Қайтар Яна Саодат?"

Қўяйин қалбдаги сўзларим айтиб, Кўпайди бугун турли разолат. Жаҳолат ҳам келмоқда қайтиб, Қачон қайтар яна Саодат? Ўзганинг хаққини қўрқмасдан йейиш, Омонатга мудом қилиш хиёнат. Наҳот бу Сенга туюлмас эриш, Қачон қайтар яна Саодат? Баъзилар бор, мол-дунё қули, Дўстига қарз бериб топар даромад. Алдар қилт етмай сочининг қили, Қачон қайтар яна Саодат? Йўқолиб бормоқда жамият аро, Гўзал ҳислат-йетук адолат. Тавба қил, юзларинг бўлмасдан қаро, Қачон қайтар яна Саодат? Золимнинг зулмига қилгани сабр, Мазлумда бир кун тугар матонат. Лек қутулолмас ютмаса қабр, Қачон қайтар яна Саодат? Қай ҳолга тушиб қолдик во ажаб, Нодонлар олимга қилса маломат. Тек қўйсанг уларни ташлашар ғажиб, Қачон қайтар яна Саодат? Инсонни инсонлар талашар тинмай, Чўққига чиқди бугун бу ҳолат. Масъуллар бир четда турар ботинмай, Қачон қайтар яна Саодат? Бул вақт жаҳолат оловидан, Кўтарилар тинмай ҳарорат. Тўймасларми, инсон овидан? Қачон қайтар яна Саодат? Эзгулик нурини ўчириб дилдан, Ёвузлик қалбларга солар жароҳат. Бормикан бу савол жавобин билган: Қачон қайтар яна Саодат? Унутма, дунёда ўткинчи бари, Ҳатто дунёнинг ўзи омонат. Ёлғондир сени маст қилганлари, Қачон қайтар яна Саодат? Бу иллатлар ўтди жон-жондан, Қалбларда ундан қолар асорат. Йетар енди, айни шу ондан, Қайтақолсин яна Саодат... Мактуб...

Комментариев нет:

Отправить комментарий