среда, 28 декабря 2016 г.

100 йил

     100йиллик уйқуга кэтган хитойлик уйғонди. Уйғонди-ю, кўзларига ишонмай, ҳайратдан ёқа ушлади. Кэчагина уйқуга кэтишидан олдин кўрган нарсалари йўқ. Ўрнида қандайдир роботларми-ей...
     Кўчага чиқди. Ваув, дэб юборганини билмай қолди бэхосдан. Ҳамма нарса ривожланиб кэтган. Фантастик киноларда кўргани каби...
     Ухлаябман, булар туш шэкилли, дэб ўйлади.
                                ***
     100йиллик уйқуга кэтгвн ўзбэкистонлик уйғонди. Дэвордаги осма соатга қараб, ўйлади:
     Ишга кэч қолябман.
     Ўтирган жойида бир кэришди-ю, ўрнидан туриб ювингани чиқди.
     "Эҳ, ўғлимни уйлашим, қизимни узатишим кэрак".
     Ваннахонадан чиқишда бошқа соатга кўзи тушди.
     Яна бироз ухлаб олсам бўларкан, дэб ўйлади.

суббота, 24 декабря 2016 г.

10дақиқа

     -Алло, Аззака, ассаломалэйкум. Яхшимимиз?
     -Валэйкум ассалом. Яхшиман. Нима гап?
     -Бугун қанақа кунлиги эсиздами?
     "Оббо, бунга бир сюпризам қибўмийди, ҳамма нарса эсида туради", диб ўйлади-ю, сир бой бэрмади:
     -Бугун? Бугун Чоршанба.
     -Чоршанбамуш. Бугун Мэгапланэтда овқатланганимизга 2йил бўлдию.
     -Кэчагина опкирдим, овқатланиб чиқдигу. 
      -Танишганимизга димоқчийдим.
     -Ээ, шунақа димийсанми, йўғэ, бир пасдая? Кэча этмабсандэ, бугун ишдан рухсат олардим, бир кўришардик.
     -Йў, шартмас. Ишлариззи қилин.
     "Аззам мани, аразчим", дэб ўйлаб, ҳозиргина сотиб олган бэжиримгина узукни силаб қўйди. Бир кўнгли, "уйингни олдидаман, чиқ", дэмоқчи бўлди-ю, тўкис романтика учун ўша танишган дақиқагача кутишга қарор қилди: 10дақиқа қолибди.
     -Майли, Аззам, сал туриб гаплашармиз, қўлим музлаб қолди, уйга кирий.
     -Кирин, кирин. Ўзгариб қобсиз. Олдин уйга кирин совуқда турмасдан, дисамам йў, диб гаплашурардиз.
     -Сан ўзгаргансан. Олдин совуқда турмэн, уйга кирин, дирдин.
     Ораларидан яна бир қанча гаплар ўтди. Охирги гапни Азиз айтди:
     -Аззам, йў, энди Аззаммас, Азиза, яхши қолин.
     Шундай дэди-ю, тэлэфонни ўчирди.
     Қўлидаги узукни чўнтагига солди. Бир хўрсинди-ю, хаёлан шундай дэди:
     "10дақиқа кутолмадинг-а, Аззам..."

     Қиссадан ҳисса: Тэлэфонда кўп гаплашманг.

среда, 7 декабря 2016 г.

Бу- ўша...

                                  3016-йил. Дэкабрь

     Психолог ҳузурига ўрта ёшли, кўринишидан 60-70 ёшларга кирган эр-хотин ташриф буюрди. Салом-алик, рўйхатдан ўтишлардан кэйин, эр ташвишли оҳангда гап бошлади:
     -Доктор, ўғлимизни даволамасангиз бўлмайди, бизни жуда ҳам қўрқитябди.
     -Тинчланинг, бир бошдан гапиринг-чи, нима бўлган ўғлингизга?
     -Очиғи, ўзимиз ҳам билолмай қолдик нима бўлганини. Хуллас, аҳволи қандайдир оғир. Қаттиқ азобланаётгани кўринишидан биласиз, аммо сўрасангиз, аниқ қаери оғриётганини ўзи ҳам билмайди. На туришида ҳаловат бор, на юришида. Бормаган докторимиз қолмади. Ҳатто, бир марта миясини, бир марта юрагини ҳам алмаштирдик, фойдаси бўлмади. Охири сизга учрашни таклиф қилишди, охирги умидимиз сизсиз. Илтимос, бирон чора қилинг.
     Психолог ғалати нигоҳ билан унга қараб турарди. Отанинг ҳар бир гапидан кэйин юзида аллақандай таажжуб аломатлари янада сэзила бошларди.
    -Давом этинг, кэчалари инграниб, ҳўрсиниб чиқмайдими?!
     -Ҳа, доктор, худди шундай.
     -Бир нуқтага қараб узоқ вақт жим ўтирадими? Бу вақтда ташқари билан алоқани узиб қўйгандай туюладими?
     -Шундай, шундай. Доктор, бизни хавотирга солаябсиз, ўғлимизга нима бўлган? Шунчалик жиддийми?
     -Ишқилиб, адашаётган бўлайин-у, лэкин шунақага ўхшайди...
     Эр-хотин ташвишли нигоҳ билан бир-бирларига қараб олиб, бир муддат жим бўлиб қолишди. Ниҳоят, ота гап бошлади:
     -Доктор, биз ҳаётда жуда кўп қийинчиликларни кўриб, пишиб кэтганмиз. Биздан хавотир олманг, очиғини айтавэринг...
     -Очиғи шуки, ўғлингиз яқин юз йилликларда учрамаган ҳасталикка чалинганга ўхшайди. Бу касаллик 2000-йиллардаёқ йўқола бошлаган, дэган маълумот бор.
     Ота-она докторнинг сўзларини диққат билан эшитар, ора-орада "эй худо", "бэчора ўғилгинам", дэб хўрсиниб қўйишарди.
     -Касалликнинг биргина яхши томони бор,-давом этди доктор, -у ҳам бўлса, юқумсизлиги. Бошқа бирон яхши томонини билмаймиз. Бугунги катта ютуқларга эришган фанимиз ҳам бу касалликни аниқ ўргана олмаган. Бизнинг ўзимизда ишлайдиган бир ҳамширамиз ҳам шу ҳасталикка чалинганди. Давосини топа олмаётгандик ҳалигача. Биласизми, нокамтарликка йўйманг-у, мэн касбим учун ҳар нарсага тайёр инсонман. Шунингдэк, тутган жойидан қўймайдиганлар хилиданман. Бу тэлба ҳислатларим шу касалликнинг давосини топмагунча кэчалари уйқумни харом қилди. Қидирмаган энциклопэдиям қолмади, ҳисоб. Ҳатто, қадимги бадиий ёзма адабиётларни ҳам қарадим. Уларда ҳам, фақат шу ҳасталикка чалинганлар хақида гап кэтади-ю, давоси кэлтирилмайди. Сизнинг бу ерда эканингиз, мэнга яна илҳом бэрди. Дэмак, ҳасталик йўқолиб кэтмаган. Учраган касаллик борки, албатта, давоси ҳам бўлади. Ўғлингиз билан кўришсам бўладими?
     -Ҳа, доктор, у ташқарида, уйда ёлғиз қолдиришга қўрқамиз. Шунинг учун бирга олиб кэлгандик.
     -Кирсин-чи.
     Хонага 25-26ёшлардаги ёш йигитча кириб кэлди. Дархақиқат, аҳволи жуда оғирлигини сэзиш қийинмас эди. Она қўлини маҳкам ушлаб, дэярли судраб кэларди.
      -Йигитча, кэлинг, аввало танишиб олсак. Мэн Психологман, сизга ёрдам бэриш- вазифам. Ўзингиз хақингизда ҳаммасини бэмалол айтиб бэришингиз мумкин. Истасангиз, ота-онангиз бизни ҳоли қолдиришади.
     Бэмор ҳэч қайси гапни эшитмаётгандэк бир нуқтага тэрмулганча жим ўтирарди.
     -Аҳвол ўйлаганимдан ҳам чатоққа ўхшайди, -дэди Психолог ва столидаги аппарат тугмасини босиб, ҳамширани чақирди.
     -Жаноб, ўғлингизни шифохонамизга ётқизмасак бўлмайди. Охирги умид шу, 21кун давомида бизда муолажа қилинади. Ўзим бош бўламан. Лэкин, натижасига ўзим ҳам ишонмаганим учун жавоб бэра олмайман.
     Шу пайт йигитда қандайдир ўзгаришлар бўлиб, бэзовталана бошлади. Хона ичида уёқ-буёққа юрар, ҳўрсиниб, нималардир дэб инграрди. Эшик тақиллаб, Психологнинг рухсатидан кэйин хонага ҳамшира қиз кирди.
     -Эй, худо, Шакарим, сэни изламаган жойим қолмади-ку, қаерларда эдинг?
     -Сиз...? Мэн ҳам роса қидирдим, кутдим сизни, Азизим...
     Хонадагилар, бэмор ва ҳамширадан ташқари, карахт бўлиб қолишди. Ниҳоят, Психолог тиззасига бир шапатилади-ю, тантанали овозда тўлқинланиб гап бошлади
     -Мэни табриклашингиз мумкин. Давосини топганга ўхшайман. Рухсатингиз билан таништирсам, бу қиз боя сизга айтганим- ўғлингиз билан бир дардга чалинган ҳамширамиз. Ўғлингиз ва хамширамиз шифо топиши учун уларнинг бошларини қовуштириш кэрак.
     -Биз тайёрмиз, доктор, ҳаммасига тайёрмиз! Дарвоқэ, ҳасталикнинг номи нима ўзи, доктор?
     -Бу- ўша, Шэкспир асарларида, Усмон Азим шэърларида кэлган Сэвги!..

вторник, 29 ноября 2016 г.

Масалан-дэ

     Сайёд.уз сайтида бир хабар чиқди, 2-3кун олдин:
     Опа қайтармиш. Кэтидан бошқа хабар: Ҳаммаси ёлғон, твиттэрда опа йўқ.
     Масаландэ, бўлиши мумкинку шунақа:
    Сайёдга тэлэфон бўлиб, махсус чақирув билан палон жойга чақирилади.
     -Нима гап ўзи, нимала дивоссан?
     -Твиттэрда..
     -Чайналмасдан.
     -Опа қайтаман дидила. Ўзларидан эшитдим.
     -Ҳич қанақа опа йўқ, тушундинми?
     -Нима? Қанақа опа? Твиттэрдигими? У алдавотди, фэйкку?
     -Балосан, балосан.
    
     Масаландэ..

вторник, 25 октября 2016 г.

Калила ва Димна: Тўй-тўй-тўй

     Донишманд Калила эрта тонгда одати бўйича ўзининг ғойибона устози дэб биладиган файласуф Томнинг афоризмлар ва хикматли сўзлари ёзилган китобини ўқиб ўтирарди. Бирдан тэлэфони ваҳимали, лэкин жуда қисқа жиринглади. "Гудок ташлашига қараганда, Димна бўлса кэрак, дэб ўйлаб, тэлэфон экранига қаради: адашмабди.
     -Ало, дўстим, яхшимисан?
     -Ҳа, раҳмат, тэлэфон қилсам кўтармадинг, яна бир марта қилмоқчи бўлиб тургандим. Уйдамисан, бир кўришсак бўларди, маслаҳатинг кэрак.
     -Э, дўстим, нэча марта айтганман, маслаҳат бўлса бэмалол, ёрдам сўрамасанг бўлди, дэб. Ярим соатдан кэйин хиёбон олдидаги сутхонада кутаман.
     Улар кўришишганда Калила ярим соат кутишга ҳам улгурганди.
     Салом алик ва ярим стакан сутдан кэйин, мақсадга ўтишди.
     -Шу дэсанг, фақат охиригача эшит аввал, бир қизни сэвиб қолдим, у...
     -Зўрку, айтдингми сэвишингни?
     -Ҳа, айтдим, турмушга чиқишга ҳам рози бўлди.
     -Ие, унда нима муаммо?
     -Савол бэрмай эшитганингда аллақачон билиб бўлардинг муаммони.
     -Узр, хўп, давом этчи.
     -У машҳур юлдуз Анжэла.
     Калиланинг оғзи очилиб қолди.
     -Ўша машҳур Анжэлая? Мэндан нима маслаҳат? Фақат тўйимни ўтқазиб бэр дэма.
    -Биласанми, тўйим ҳамманикидан бошқача, зўр ўтишин, мэҳмонлар маза қилиб, анчагача эслаб юришларини олдиндан орзу қилардим. Шунга янги крэатив, ҳали ҳэч ким қилмаган бирон ғоя бэрсанг, дэгандим.
     -Эҳ, дўстим, тўй қиламан дэб қанча пул сарфласанг ҳам кам, кошки, одамлар рози бўлиб кэтишса. Нима, одамларнинг кўнглини олиш учун халққа қайта-қайта зиёфат бэрган шоҳ хақидаги ривоятни эшитмаганмисан?
     -Одамларнинг кўнглини олиш учун қайта-қайта зиёфат бэрган шоҳга нима бўлган экан?
     Калила стулга яхшироқ жойлашиб, бир томоқ қириб олдида, ҳикоясини бошлади.
     -Дэмак, эшит. Қадимда бир қўли очиқ шоҳ бўлган экан. Нуқул вазирларига "Халқим мэндан рози, ҳаммаси мэни хурмат қилади", дэб мақтаниб гапираркан. Унинг мақтанавэриши жонига тэккач, ўнг қўл вазири бир куни шундай дэбди:
     -Шоҳим, бир зиёфат бэринг, кэйин зиёфатдан қайтаётган одамларнинг гапларига қулоқ солинг.
     Шоҳ рози бўлиб, бутун халққа зиёфат бэришини эълон қилибди. Дастурхонга ўзининг жонидан бошқа ҳамма нарса тортилибди. Жуда қуюқ зиёфат бўлибди.
     Базмдан кэйин оддий халқ кийимида одамларнинг орасида юриб, гап-сўзларга қулоқ солибди.
    -Шоҳимиз жуда сахий-да. Маза қилдик. Лэкин охирида пасткашлик қилгани ёмон бўлди. Зиёфатдан кэйин уйга қайтишимизга бир улов бэрса бўларди.
     Бу гапларни эшитган шоҳ эртасига яна зиёфат бэрибди ва қайтишда ҳар бир мэҳмонга биттадан от бэрибди. Кэйин яна қулоқ солибди.
     -Шоҳимиз нақадар сахий, қара, биттадан от ҳам бэрди. Лэкин охирини ўйламайди-да. Отни бир марта миниб, кэйин сотамиз, ё сўйиб юборамиз. Ўрнига туя бэрганида, нархи ҳам, гўшти ҳам кўпроқ бўларди.
     Бу гапдан кэйин шоҳ эртасига яна зиёфат бэрибди. Хуллас, ҳар сафар зиёфат бэрганида мэҳмонларга туя, туянинг арқони, биттадан хизматчи, кэлгани учун миннатдорчилик пули,  эртасига бир кун дам олиш куни кабиларни қўшиб бэравэрибди.
     Ниҳоят, сабр-косаси тўлган шоҳ вазирига қараб "Сэн хақ экансан, Вазирим,  одамларнинг кўнглини бутунлай олиб бўлмас экан", дэб тан бэрибди ва бошқа мақтанмайдиган бўлибди.
     Кўрдингми, Димна, шоҳ...
     -Тушундим, Калила, нақадар донишмандсан. Раҳмат маслаҳатинг учун. Майли, мэн кэтдим.
     -Қаёққа?
     -Мол бозорга, 400та туя олгани...

                                ту би кантинуэд...

воскресенье, 28 августа 2016 г.

Калила ва Димна

                               Машҳур ҳинд эпосига
                                алоқаси йўқ.

     Узоқ вақтдан буён кўришмаган икки дўст-икки мушук учрашиб қолишди. Улардан бири донишманд Моший авлодидан бўлиб, лақаби Калила, оғир босиқ, тадбирли мушук эди. Иккинчиси эса таниқли, ҳозирда банкротга учраган Бароқ бойнинг жияни эди. Лақаби Димна. У дўстининг мутлақо акси, уларнинг бундай қалин дўстлиги ҳам, гўё табиат хатосидэк эди.
     Хуллас, икки дўст- Калила ва Димна учрашиб қолишди. Бироз суҳбатлашгач, бу туришни ўзларига эп кўрмай, энг яқин тамаддихонага кириб, барра сичқон ва 200 грамм сут буюртма қилишди.
     -Шу дэсанг, дўстим, яшаш жуда ҳам қийинлашиб кэтди. Тоғамнинг синиши мэнга жуда ҳам таъсир қилди. Бу ерлардан бош олиб кэтсаммикин, дэб ўйлаябман.
     -Эҳ, ҳамманинг ҳам бошида муаммоси етарли. Ҳамма ҳам кўчиб кэтиб қутулаётгани йўқ-ку. Дўстим, яхшилаб ўйла, тағин грэчкага куни қолган мушукка ўхшаб қолмагин. 
     -Грэчкага куни қолган мушукка нима бўлган экан?
     Донишманд Димна ҳикоясини бошлади.
     -Бир замонлар бир мушук бўлган экан. Эгаси уни энг мазали овқатлар билан боқаркан. Мушукнинг егани олдида, емагани кэтида экан. Ана шундай шароитда улғайган мушук овқатларни ҳам танлаб-танлаб ер, баъзиларини емай ҳатто ношукрлик ҳам қиларкан. Бир куни бошқа мушуклар орзу қиладиган овқатни қолдириб қўйганини кўриб жаҳли чиққан хўжайини уни ҳайдаб юборибди. Кўчада тэнтираб юрса, бир мушукталаб камбағалроқ оила бошлиғига дуч кэлибди. У одам "Вой, мушук!", дэя хурсанд бўлганча уйига олиб кэлибди. Ювинтириб-тарантириб олдига бир идишчада грэчка қўйса, мушук "пфф грэчками", дэя уни емабди. Кэчки овқатни ҳам, эрталабгисини ҳам шу тариқа емай, кўчага чиқиб кэтибди. 3кэча-ю 3кундуз кўчада оч-наҳор сандироқлаб, яна қайтиб кэлиб идишчасига қараса, грэчка. "Ваув, грэчка!", дэб уни паққос туширибди. Сэн ҳам шу мушукка ўхшаб қолмагин, дэйман, дўстим.
     Димна бу ҳикояни эшитгач, ўйланиб қолди:
"Ҳа, мэҳр-оқибат хақида ҳикоя экан"...

Ту би кантинуэд...

Мажлис.

     Ҳайвонлар шоҳи Шэр ўрмонда зудлик билан мажлис чақирди. Мажлис аъзолари йиғилишди.
     -Аъёнларим, мэн анча қари бўлсам ҳам, ҳали тэтикман. Эшитишим бўйича, ўрнимга ўтиришга кимлардир ҳаракат қилаётган эмиш? Қани, қайси бирингиз ўрнимни эгаллашга муносибман, дэб даъво қиласиз?
     Мажлис залида жимлик.
     -Гапиравэринг, қайси бирингиз ҳамма нарсани бир мэъёрда ушлаб тура оласиз? Эплайман, дэганингизга ҳозироқ жойимни бўшатиб бэришга тайёрман!
     Яна жимлик.
     -Сэнми, Йўлбарс? Сэни биламан-ку, агар ўрнимни бўшатиб бэрсам, ишингни аввало ўзимни йўқ қилишдан бошлайсан. Ёки сэн, Бўривой, сэн тайёрмисан бу масъулиятли вазифага? Тасаввур қилябман, сэн шоҳ бўлсанг, бир-бирига қарама қарши бўлган икки ҳамкор ўрмонларимизнинг бирига ён босиб кэтасан. Иккаласи билан бирдэк дўстона ўрнатиш қўлингдан кэлмайди.
     Айиқполвон, сэн ҳам бир нарса дэсанг-чи? (Айиқполвон қулоғигача қизариб, ерга қарайди) Ҳа, сэн шоҳ бўлсанг, қутуриб кэтасан. Қийин-қийин, оддий халққа қийин бўлади. Ёки мэн сэни билмайманми? Тулкивой, сэн эса, ҳали жуда ёш ва қизиққонсан. Ҳар ҳил ваъдалар билан халқнинг кўнглига киришинг мумкин, лэкин ваъдангни бажара олишингга кўзим етмайди.
    Хуллас, гап шу-ки, халқ манфаатлари учун ўзим ҳаммасини давом эттираман. Қаршиликлар йўқми?
     Залда олқишлар. 

понедельник, 25 июля 2016 г.

Қисмат

     У бир қарорга кэлди: айтади! Ҳаммасини айтади. Кэчалари уйқусидан айирган у малаксиймога кўнглини очади! Етади, шунча йил билдирмай юргани.
                                 ***
     Мактабда ўқийдиган кэзлари танишган эди у билан. Аслида, танишди дэб ҳам бўлмайди. 1-2марта тадбирларда иш юзасидан гаплашганини ҳисобламаса, гаплашишмаган ҳам.
     Ўша кун унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборган эди. Синфдоши дарсга кирасолиб: "Эшиттингларми, 7-"в"га янги қиз кэлибди. Жудаям чиройли қиз экан", дэб қолди. Бутун синф ўша қиз хақида гаплаша бошлаганди-ю, у ҳэч эътибор бэрмаганди. Аммо танаффус пайти уларнинг ёнидаги хонадан 7-"в"нинг ўқувчилари чиқди-ю, орасидан бир янги чэҳрани кўрди-ю, ақли уни тарк этаёзди. Дархақиқат, чиройли қиз эди...
     Ўша кундан бошлаб, ҳар куни йўлини пойлайдиган бўлди. Бахтини қарангки, у қизнинг оиласи ҳам айнан уларнинг маҳалласига кўчиб кэлган экан.
                                 ***
     -Азиза, 1дақиқа шошмагин, зарур гапим бор.
     -Хўп, бэмалол, ўзи сал эртароқ чиқиб қўйгандим уйдан.
     -Азиза, биласанми, сэни биринчи марта кўрганимдаёқ сэвиб қолганман. Ўшандан буён йўлингни пойлашимни ё биласан, ё билмайсан, хуллас, билмасликка оласан. Бугун чидай олмадим. Айтмасам, аниқ ёрилардим...
     Хуллас, нэча йиллардан бэри ўйлаб юрган гапларини айтиб олди. Нэгадир енгил тортмади. Аксинча, баттар оғирлашди. Бошқа бир олдингидан залворлироқ ўй юрагини сиқа бошлади энди: "Рад этса-чи?"
                                 ***
     Кэчқурун тэлэфонига смс-хабар кэлди. Бэгона рақамдан. Аввалига тушунмади, кэйин тушуниб, бахтидан кўкка етай, дэб қолди.
     "Розиман. Очиғи, мэн ҳам сизга бэфарқ эмасман".
     Анвар энди кэчалари ширин ҳаёллар сурарди. Улар бахтли эдилар. Лэкин унинг кўнглини бир ўй доим кэмириб юрарди: "Бунчалик осон сэвгимга етишим мумкин эмас. Бошқалар сэвгисини исботлаш учун нималар қилишмайди? Фақат мэнга осон кэчиши мумкинмас. Ҳали олдинда жуда қийин синовлар бор".
                                 ***
     Анвар ва Азизаларнинг фотиҳаси бўлиб ўтди. Тўй куни ҳам маълум. Энди улар олдингидай яширинча учрашишмас, кўргилари кэлсаёқ, бир-бирлари томон учиб қолишарди. Уларнинг бахтига ҳамма ҳавас қиларди. Анвар эса, ҳаёлидан бир ўйни ҳамон чиқаролмасди: "Нэга ота-онаси, ҳатто аммаси ҳам дарҳол рози бўла қолишди? Курашмадим ҳам сэвгим учун. Курашмаёқ бахтли бўлиб кэтябман. Ҳамма қийинчиликлар ҳали олдинда бўлмасайди".
                                 ***
     Тўй. Тўйни олиб борувчидан тортиб, кэлган мэҳмонларгача ҳамманинг оғзида бир гап: "Жудаям бахтли жуфтлик. Сэвишиб турмуш қуришябди". Анвар ёнида ўтирган оқ либосдаги Азизасига қараб ҳам бахтига ишонмайди. Ҳаммаси туш бўлиб чиқишидан, уйғониб кэтишдан қўрқади. Лэкин бахти туш эмас. Ҳа, у уйғоқ ва ҳозир сэвгани билан тўйи бўлябди. Яна озгина вақтдан кэйин гўшангага киришади-ю, бутун умр бирга бўлишади. Анварнинг кўнглида эса, ҳамон ўша қўрқув: "Ҳамма синовлар олдиндалиги аниқ. Бўлмаса, бунчалик осонлик билан бахтга етиб бўлмайди".
                                ***
     Ёш кэлин-куёв ширин ҳаётларини бошлашди. Анвар ҳар куни ишдан уйига шошар, тэзроқ етиб боргиси-ю, Азизасини бағрига босгиси кэларди. Вақт ўтиб, фарзандли ҳам бўлишди. Эндиги ҳаётнинг гўзаллиги Анвар учун бундан олдинги бутун ҳаётидан ҳам устун эди...
     Ўғли катта бўлган сари Анварнинг юрагидаги хавотир ҳам каттарарди: "Нима синов бўлса, нима қийинчилик бўлса, ўзимга бўлсин, ўғлим соғ-саломат катта бўлсин, ишқилиб".
                                 ***
     Одатдагидэк ишдан бироз барвақтроқ чиқди-ю, рўзғорга у-бу олгани дўконга кирди. Кэракли нарсаларни олди. Ўғилчасига ширинликни ҳам унутмади. Кўнглидаги ёшлигидан ҳамроҳ хавотирни айтмаса, бугун кайфияти яхши. Дўкондан чиқиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтаркан, чап тарафидан ваҳимали сигнал овози эшитилди. У овоз кэлган тарафга қарашга улгурмай, қаттиқ зарбдан кўз олди қоронғулашиб, хушини йўқотди...
     Шифохонада ўзига кэлди. Кўзини очолмас, элас-элас атрофидаги овозларни эшитиб ётарди.
     "Синглим, бардам бўлинг, ўзингизни босинг".
     "Бутун умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин".
     "Худо хоҳласа, тузалиб кэтади".
     "Сиқилманг, худодан сўранг, Ўзи мэҳрибон".
     Анвар учун ўзи доим кутиб яшайдиган синовли кунлар бошланди...
                                 ***
     Баъзан бахтимиз қўлимизда бўлади. Уни асраб қолиш ҳам. Асраб қолиш қийин эмас, шунчаки, ортиқча ўйлардан узоқлашиб, бахтимиз учун Яратганга шукр қилсак, бўлгани.
     Бахтингизни Асранг, дўстлар!