Донишманд Калила эрта тонгда одати бўйича ўзининг ғойибона устози дэб биладиган файласуф Томнинг афоризмлар ва хикматли сўзлари ёзилган китобини ўқиб ўтирарди. Бирдан тэлэфони ваҳимали, лэкин жуда қисқа жиринглади. "Гудок ташлашига қараганда, Димна бўлса кэрак, дэб ўйлаб, тэлэфон экранига қаради: адашмабди.
-Ало, дўстим, яхшимисан?
-Ҳа, раҳмат, тэлэфон қилсам кўтармадинг, яна бир марта қилмоқчи бўлиб тургандим. Уйдамисан, бир кўришсак бўларди, маслаҳатинг кэрак.
-Э, дўстим, нэча марта айтганман, маслаҳат бўлса бэмалол, ёрдам сўрамасанг бўлди, дэб. Ярим соатдан кэйин хиёбон олдидаги сутхонада кутаман.
Улар кўришишганда Калила ярим соат кутишга ҳам улгурганди.
Салом алик ва ярим стакан сутдан кэйин, мақсадга ўтишди.
-Шу дэсанг, фақат охиригача эшит аввал, бир қизни сэвиб қолдим, у...
-Зўрку, айтдингми сэвишингни?
-Ҳа, айтдим, турмушга чиқишга ҳам рози бўлди.
-Ие, унда нима муаммо?
-Савол бэрмай эшитганингда аллақачон билиб бўлардинг муаммони.
-Узр, хўп, давом этчи.
-У машҳур юлдуз Анжэла.
Калиланинг оғзи очилиб қолди.
-Ўша машҳур Анжэлая? Мэндан нима маслаҳат? Фақат тўйимни ўтқазиб бэр дэма.
-Биласанми, тўйим ҳамманикидан бошқача, зўр ўтишин, мэҳмонлар маза қилиб, анчагача эслаб юришларини олдиндан орзу қилардим. Шунга янги крэатив, ҳали ҳэч ким қилмаган бирон ғоя бэрсанг, дэгандим.
-Эҳ, дўстим, тўй қиламан дэб қанча пул сарфласанг ҳам кам, кошки, одамлар рози бўлиб кэтишса. Нима, одамларнинг кўнглини олиш учун халққа қайта-қайта зиёфат бэрган шоҳ хақидаги ривоятни эшитмаганмисан?
-Одамларнинг кўнглини олиш учун қайта-қайта зиёфат бэрган шоҳга нима бўлган экан?
Калила стулга яхшироқ жойлашиб, бир томоқ қириб олдида, ҳикоясини бошлади.
-Дэмак, эшит. Қадимда бир қўли очиқ шоҳ бўлган экан. Нуқул вазирларига "Халқим мэндан рози, ҳаммаси мэни хурмат қилади", дэб мақтаниб гапираркан. Унинг мақтанавэриши жонига тэккач, ўнг қўл вазири бир куни шундай дэбди:
-Шоҳим, бир зиёфат бэринг, кэйин зиёфатдан қайтаётган одамларнинг гапларига қулоқ солинг.
Шоҳ рози бўлиб, бутун халққа зиёфат бэришини эълон қилибди. Дастурхонга ўзининг жонидан бошқа ҳамма нарса тортилибди. Жуда қуюқ зиёфат бўлибди.
Базмдан кэйин оддий халқ кийимида одамларнинг орасида юриб, гап-сўзларга қулоқ солибди.
-Шоҳимиз жуда сахий-да. Маза қилдик. Лэкин охирида пасткашлик қилгани ёмон бўлди. Зиёфатдан кэйин уйга қайтишимизга бир улов бэрса бўларди.
Бу гапларни эшитган шоҳ эртасига яна зиёфат бэрибди ва қайтишда ҳар бир мэҳмонга биттадан от бэрибди. Кэйин яна қулоқ солибди.
-Шоҳимиз нақадар сахий, қара, биттадан от ҳам бэрди. Лэкин охирини ўйламайди-да. Отни бир марта миниб, кэйин сотамиз, ё сўйиб юборамиз. Ўрнига туя бэрганида, нархи ҳам, гўшти ҳам кўпроқ бўларди.
Бу гапдан кэйин шоҳ эртасига яна зиёфат бэрибди. Хуллас, ҳар сафар зиёфат бэрганида мэҳмонларга туя, туянинг арқони, биттадан хизматчи, кэлгани учун миннатдорчилик пули, эртасига бир кун дам олиш куни кабиларни қўшиб бэравэрибди.
Ниҳоят, сабр-косаси тўлган шоҳ вазирига қараб "Сэн хақ экансан, Вазирим, одамларнинг кўнглини бутунлай олиб бўлмас экан", дэб тан бэрибди ва бошқа мақтанмайдиган бўлибди.
Кўрдингми, Димна, шоҳ...
-Тушундим, Калила, нақадар донишмандсан. Раҳмат маслаҳатинг учун. Майли, мэн кэтдим.
-Қаёққа?
-Мол бозорга, 400та туя олгани...
ту би кантинуэд...
Комментариев нет:
Отправить комментарий