Ассалому алайкум, Аллоҳнинг қули. Мэнинг биродарим, ассалом! Рамазон ойининг сўнгги дақиқаларида турган эканмиз, сизга бир нима дэгим кэлди. Бир ғойибона биродаримдан, дэб қабул қиласиз...
Аввало, 1ой давомида тутган рўзаларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилиб, жаннатга Раййон эшигидан чақирилишингизни насиб этсин.
Намоз рўзадан олдинда турадиган фарз, намозинг бўлмаса, рўзанг қабул эмас, дэган гапга амал қилиб, қиёмат куни "нэга рўза тутмадинг?" дэб сўралишдан қўрқиб, 1ой давомида намозни тўкис адо этган биродарим! Сиз Аллоҳнинг тақволи бандасисиз. Аллоҳдан қўрққанингиз учунгина рўзага қўшиб намозни ҳам адо этдингиз. Ҳэч ким мажбурламаган, ҳэч ким бэнамоз, дэя маломат ҳам қилмаган. Илоҳо, Ўзи қабул этсин.
Лэкин унутманг-ки, рўза фақат рамазон ойида, намоз эса, йил давомида ҳар ой, ҳар куни ўз вақтида фарз қилинган!
Лэкин унутмангки, сизда янада тақволироқ бўлиш имконияти бор!
Рамазон ойи ўтди, дэб намозни тўхтатманг, аксинча, янада қаттиқроқ туринг, шояд, нафл рўзаларингиз, эҳсонларингиз, яхшиликларингиз(ҳар бир яхшилик- садақа) ҳам қабул бўлсин!
Аллоҳ сизни ҳам, бизни ҳам тақволи бандалари қаторига қўшсин!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу таъла...
Бу блог орқали қандай мавзуни ёритишим, нима ҳақида ёзишимни, рости, ҳали ўзим ҳам билмайман. Шунчаки, Бир кўнгилдан бошқа кўнгил(лар)га йўлланган Мактуб деб қабул қилгайсиз...
понедельник, 4 июля 2016 г.
Биродаримга
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий