Шэр боласини тутиб қафасга кэлтиришди. Ҳайвонот боғига. Ёш Шэр ўзини бу ерда жуда ҳам ёмон ҳис қиларди. Аввалига, ов қилиб, ҳалол ейишга ўргангани учун, олдига кэлтирилган тайёр гўштни емай юрди. Кэйин эса, кўникди. Аслида, кўникди, дэб ҳам бўлмасди. Унинг қалбида ҳали озодликка чиқиш умиди яшарди. Ана шу умиди ушалиши учун, етолмай очликдан ўлиб қолмаслик учунгина овқатланадиган бўлди. Кунлар ўтиб, бу ердан шунчаки қочиш мумкин эмаслигини тушуна бошлагани сайин, кўпроқ куч тўплаш учун бақувватроқ ея бошлади. Кунлари икки оёқли Махлуқларга томоша бўлиш билан ўтар, баъзан ўкиришлари билан одамларни чўчитишдан завқ оларди. Ҳар ўкирганда озодликда юрган пайтларини ўйлаб, юракдан наъра тортарди.
Вақтлар ўтиб у улғайди. Ўзининг наслини дунёга кэлтирди. Энди унинг қалбидаги озодлик орзуси армонга айланган, бунга кўникиб ҳам бўлганди. Болаларига Ватани ҳақида сўзлаб бэрар, улар эса, бу ҳикояларни ҳудди эртакдэк эшитишарди. Қафасда дунёга кэлган ёш Шэрлар жониворларни ов қилиб ейиш мумкинлигини ҳаёлларига сиғдиролмасдилар...
Ота Шэр вафот этди. Унинг болалари катта бўлиб, улар ҳам Шэрваччаларни дунёга кэлтирдилар. Бу Шэрлар ҳозирги ҳаётларига буткул мослашган эдилар. Озодлик, Ватан, ов қилиш каби сўзларнинг асл маъносини тушунмасалар-да, Аждодлари билан доим фахрланиб юрардилар...
Бу блог орқали қандай мавзуни ёритишим, нима ҳақида ёзишимни, рости, ҳали ўзим ҳам билмайман. Шунчаки, Бир кўнгилдан бошқа кўнгил(лар)га йўлланган Мактуб деб қабул қилгайсиз...
суббота, 5 марта 2016 г.
"Олтин" авлод
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий