суббота, 10 октября 2015 г.

Ечимнинг бир тури

Бугун ҳамма жойда фоҳишабозликни кўп муҳокама қилишмоқда. Мэн яна шу мавзуни чайнамоқчи эмасман. Лэкин, мэнимча, ушбу долзарб масала ечимига қисман бўлса-да, ёрдам бэра оладиган бир мавзуни ўртага ташламоқчиман. Бу— қизларни асраш масаласи. Ҳар қанақа маънода.
   Рости, бу постни анчадан бэри ёзмоқчи бўлиб юргандим. Ёзишимга сабаб бўлган воқэалар эса, ёзмоқчи бўлган кунимдан бэри дэярли ҳар куни содир бўлмоқда. Мана, яна бир сабаб, ўша долзарб масала.
   Гапни бироз узоқроқдан бошлай. Бугунги куннинг баъзи ёшлари ўзлари "кўча систэмаси" дэб атайдиган ёзилмаган қонунларга амал қилиб яшашади. Ана шундай "кўчча" йигитларнинг фикрича, "ҳаётда энг муҳим инсонлар бу дўстлардир". Кўчадаги ўртоқлари учун ота-онасидан ҳам кэчган 1-2тасини шахсан танийман. Гаплашиб юрган (сэвган дэйишга тилим бормади) қизларининг тэлэфон номэрини ўртоқлари (дўстлари эмас!) сўраса, бажону дил бэриб юбораётганлари қанча. Бу қилиқларинииз бола учун дўстлардан кэчмаймиз", дэб ҳаспўшлашади. Ўша гаплашмоқчи бўлган йигитнинг нияти яхши бўлиб, бахтли қилиб юборса-ку, хўп-хўп. Аммо кўп ҳолларда бундай танишувлардан мақсад "бир татиб кўриш" бўлаётгани ачинарли. Сэзябсизми, қиз болага ҳудди бир буюмдэк қаралмоқда!
   Аввало, дўсти гаплашадиган қизнинг тэлэфон номэрини сўраган болада пашшанинг кўзичалик бўлса ҳам ғурур йўқ, дэсам, ҳайрон бўлманг. Бўлмаса, ўзига "биров билан гаплашадиган қиз билан гаплашаманми?" дэб савол бэрарди. Қолавэрса, дўсти учун жонини бэрадиган йигит бир ўйлаб кўрсинки, агар чин дўст бўлганида, "мэн ҳам гаплашиб кўрай шу қизинг билан", дэмай, аксинча, бахт тиламасмиди? Бундай фикрлашим учун баъзи танишларимнинг танқидига, баъзи қизларнинг эса, ҳайратига нишон бўлганман кўп марта. Лэкин ҳар сафар ўз фикрларимда содиқ қолиб, ҳимоя қилиб кэлганман : Қиз бола ўйинчоқ эмас!
   Қиз болани биз, эркаклар асрамасак, уларга буюмдэк қарасак, ким асрайди? Ҳимояга муҳтож нозик жинс вакилаларини турли гап-сўзлардан, ғурурсиз ўғил болалар қўлида ўйинчоқ бўлишдан асраш эркаклар бўйнида эмасми?
   Энди инсоф билан ўйлаб қарасак, ҳамма буюм дэб билган қиздан тарбияли бўлишни талаб қилиш адолатданми? Ёки ҳамма ўйинчоқ дэб қараган қизга қараб "ҳой, сэн фоҳиша бўлмагин, яхши касб эмас бу!" дэя ҳайқириш мантиққа тўғри кэладими? Ҳа, жуда ҳам кулгили тўғрими?
   Шундай экан, жамиятда фоҳишабозлик иллатининг йўқолиши учун, бу йўлда Нозик хилқат вакилаларини кўзимиз қаросидэк асраш, биз, Эркакларнинг, ҳар биримизнинг бўйнимизда!

Комментариев нет:

Отправить комментарий