пятница, 18 декабря 2015 г.

Акула

  -Арча, арча, жон арча,
   Япроқларинг нинача...

    Яқиндагина тили чиққан ўғилчасининг ширин тили билан шэър ўқиши унинг ҳаёлларини тарқатиб юборди. Хотинини зимдан кузатиб, "ипллосс, ахмоқ бўмасам, чиройинга учармидим" дэб ҳаёлан ғижиниб қўйди. Ўғлига қараб бир ҳурсанд бўлса, хотинини эслаб минг жаҳли чиқарди. Эсида, илк бора кўрган куни еб қўйгудэк тикилиб, кўзини уза олмаганди. Ўшанда нима қилиб бўлса ҳам шу балиқчани ўзиники қилишни дилига тугиб қўйганди. Охир оқибат "еб қўйди" ҳам...

                             ***

  -Мали, шу бугун автобусда кэтийлу, йў димагин, воқт бэмалолку.
   Устидаги кофтаси уникилигини эслаб, сумкасида жэтони бўлса-да, дугонасининг илтимосига йўқ дэёлмади. Автобусга чиқишганида қуёш ўзининг қиздириш даражасини максимумга етқазган палла эди. "Уфф, йў дисам кўфтасини ечволармиди, ўлсин шу кандуктр болаям. Ўшани диб автобусда юрибман". Шуларни ўйларкан, тиқилинч автобусда салон бўйлаб билэт сотишга эриниб, ҳар бэкатда эшик олдида йўл хақини йиғиб олаётган кондуктор йигитга қараб қўйди. "Вай писмиғээ, юрагидан урганича боракан. Илинтириб кўриш кэрэ..."
                             ***

     -Нима? Мали, сан жиннимисан? Йўқотасан, эшитдинми, Йў-қо-та-сан!
     Қиз бундай рэакцияни кутган эканми, дарҳол қарши хужумга ўтди:
     -Тонвосми қиган ишиздан? Ҳичқатга йўқотмиман! Мамби видэони кўрин, мани қучолаб турган йигитти гулини танидизми?
     Йигитнинг қўллари ғазабдан бэихтиёр мушт бўлиб тугилиб, бошини муштлаб чангаллаб қолди.

                            ***

     Тўй ўтди, вақт ўтиб, ўғилчали ҳам бўлишди. Ташқаридан қараганда ҳаммаси яхши эди. Ичкари эса, бутунлай ўзгача олам. Балиқча кондукторнинг кўз ўнгида акулага айланиб борарди. Қонхўр, йиртқич акулага...

суббота, 10 октября 2015 г.

Ечимнинг бир тури

Бугун ҳамма жойда фоҳишабозликни кўп муҳокама қилишмоқда. Мэн яна шу мавзуни чайнамоқчи эмасман. Лэкин, мэнимча, ушбу долзарб масала ечимига қисман бўлса-да, ёрдам бэра оладиган бир мавзуни ўртага ташламоқчиман. Бу— қизларни асраш масаласи. Ҳар қанақа маънода.
   Рости, бу постни анчадан бэри ёзмоқчи бўлиб юргандим. Ёзишимга сабаб бўлган воқэалар эса, ёзмоқчи бўлган кунимдан бэри дэярли ҳар куни содир бўлмоқда. Мана, яна бир сабаб, ўша долзарб масала.
   Гапни бироз узоқроқдан бошлай. Бугунги куннинг баъзи ёшлари ўзлари "кўча систэмаси" дэб атайдиган ёзилмаган қонунларга амал қилиб яшашади. Ана шундай "кўчча" йигитларнинг фикрича, "ҳаётда энг муҳим инсонлар бу дўстлардир". Кўчадаги ўртоқлари учун ота-онасидан ҳам кэчган 1-2тасини шахсан танийман. Гаплашиб юрган (сэвган дэйишга тилим бормади) қизларининг тэлэфон номэрини ўртоқлари (дўстлари эмас!) сўраса, бажону дил бэриб юбораётганлари қанча. Бу қилиқларинииз бола учун дўстлардан кэчмаймиз", дэб ҳаспўшлашади. Ўша гаплашмоқчи бўлган йигитнинг нияти яхши бўлиб, бахтли қилиб юборса-ку, хўп-хўп. Аммо кўп ҳолларда бундай танишувлардан мақсад "бир татиб кўриш" бўлаётгани ачинарли. Сэзябсизми, қиз болага ҳудди бир буюмдэк қаралмоқда!
   Аввало, дўсти гаплашадиган қизнинг тэлэфон номэрини сўраган болада пашшанинг кўзичалик бўлса ҳам ғурур йўқ, дэсам, ҳайрон бўлманг. Бўлмаса, ўзига "биров билан гаплашадиган қиз билан гаплашаманми?" дэб савол бэрарди. Қолавэрса, дўсти учун жонини бэрадиган йигит бир ўйлаб кўрсинки, агар чин дўст бўлганида, "мэн ҳам гаплашиб кўрай шу қизинг билан", дэмай, аксинча, бахт тиламасмиди? Бундай фикрлашим учун баъзи танишларимнинг танқидига, баъзи қизларнинг эса, ҳайратига нишон бўлганман кўп марта. Лэкин ҳар сафар ўз фикрларимда содиқ қолиб, ҳимоя қилиб кэлганман : Қиз бола ўйинчоқ эмас!
   Қиз болани биз, эркаклар асрамасак, уларга буюмдэк қарасак, ким асрайди? Ҳимояга муҳтож нозик жинс вакилаларини турли гап-сўзлардан, ғурурсиз ўғил болалар қўлида ўйинчоқ бўлишдан асраш эркаклар бўйнида эмасми?
   Энди инсоф билан ўйлаб қарасак, ҳамма буюм дэб билган қиздан тарбияли бўлишни талаб қилиш адолатданми? Ёки ҳамма ўйинчоқ дэб қараган қизга қараб "ҳой, сэн фоҳиша бўлмагин, яхши касб эмас бу!" дэя ҳайқириш мантиққа тўғри кэладими? Ҳа, жуда ҳам кулгили тўғрими?
   Шундай экан, жамиятда фоҳишабозлик иллатининг йўқолиши учун, бу йўлда Нозик хилқат вакилаларини кўзимиз қаросидэк асраш, биз, Эркакларнинг, ҳар биримизнинг бўйнимизда!

понедельник, 21 сентября 2015 г.

"Сиз зўрсиз!"

"Сиз зўрсиз! Сизга етадигани йўқ! Ҳаммадан кучлисиз! Сиздэк одамни бошқа кўрмаганман!"
Қалай, ёқиб кэтдими? Ҳа, мақтов кимга ҳам ёқмайди, дэйсиз. Лэкин бу мақтовлар сизга эмас, айтмоқчи бўлганларимга бир мисол эди.
Ҳаммамиз ҳам мақтовни яхши кўрамиз. Гарчи, 99% ҳолатда улар самимий бўлмасада, гарчи, буни билсакда. Биров бизни мақтаса, шу "гарчи"ларга ҳам қарамай, яхши қабул қиламиз, чиройли муомала қиламиз ўша одамга ҳам. Мақтов нэга одамга ёқади? Бу саволга жавоб қидирмоқчи эмасман. Чунки, мақтов шунчаки, яхши, ёқимли. Ёзаётганларимдан мақсад эса, огоҳлантириб қўйиш!
"Нимасидан огоҳлантирасан, нимаси ҳавфли буни? Нима, мақтаб пулимни олиб қўярмиди?" дэйишингиз мумкин (ҳавф дэганда пул кэтишини тушунадиган бўлиб қолганимиз алоҳида мавзу). Лэкин мэн бошқа нарсадан огоҳлантирмоқчиман. Сўзимга исбот тариқасида адолати, тақвоси, сахийлиги, умуман, исломга кирганидан кэйинги бутун ҳаёти бизга ўрнак бўлиши мумкин бўлган Умар (р.а) ҳаётларидан бир воқэани эшитганларга эслатсам, эшитмаганларга ҳикоя қилсам...
Ҳазрати Умар (р.а) вафот этаётганларида қаттиқ йиғладилар. Атрофдагилар "Сиз тириклигида жаннат башоратини олган ўн сахобадан бирисиз, кўп яхши амаллар қилгансиз, ёмон амалингизни кўрмаганмиз," дэйишди. Шунда Умар (р.а) "Бундай қилиб мэни ўзимга мақтаманг, ихлосимдан айрилиб қолишдан қўрқаман," дэдилар. Мэнимча, тушундингиз!
Мана, нимадан огоҳлантирябман!
Мана, қандай ҳавф бу!
Мана, нимадан қўрқишимиз кэрак!
Кимдир бизни ўзимизга мақтаса, бу бизга ёқиб, кэйинги сафар ўша мақталишимизга сабаб бўлган ишимизни янада зиёдароқ қилишга ҳаракат қиламиз. Бу бир қарашда яхши, аммо, бу сафар ўша мақтовга яна эришиш учун, мақтаган инсонга янада яхшироқ кўриниш учун ҳаракат қилганимиз, ўша амалнинг хақиқий фойдасини, ажрини пучга чиқариб қўяди.
Кэлинг, бизни одамлар эмас, уларнинг Яратувчиси мақташи учун ҳаракат қилайлик! Одамларга эмас, У Зотга ёқиш учун ҳаракат қилайлик! Майли, бу ҳаракатимиз кимгадир ёқмаса ҳам.
Сизни Аллоҳ мақтасин!

воскресенье, 13 сентября 2015 г.

Ўлдинг, Азиз Бўлдинг

     "Божалар" гуруҳининг "Жийда гуллаганда" қўшиғини эшита туриб, бир нарсани ўйлаб қолдим. Агар орамиздан Мўмин Ориповни олиб кэтган ўша автоҳалокат Жаҳонгир Позилжоновни ҳам олиб кэтганида, нима бўларди? Камида уни ҳам кўкларга кўтариб, "устоз" дэб юборувчилар чиқиб қолармиди... Билмадим.
     Бу гапларим билан Жаҳонгир бэкор ўлмай қолди, ёки Мўминни нохақ мақташади, дэмоқчи эмасман. Шунчаки, тириклигида фақат танқид қилиб, ёмон кўриб, ўлганидан кэйин "чин мухлиси"га айланиб қолувчиларни йўқлаб қўйгим кэлди.
     Мўмин Орипов ҳам Жаҳонгир Позилжонов нимани айтса, ўшани айтган, танқидларни ҳам бирга эшитган ўз вақтида. Жаҳонгир Позилжоновни ўзига устоз дэб билишини кўп қайтарган ҳам. Энг қизиғи, ўша машъум автоҳалокатдан кэйин кўпчилик "Мўмин яхши айтарди, қўшиқларини маза қилиб эшитардим," дэб қолди. Жаҳонгирни эса, ҳали ҳам танқид қилишмоқда. Ўлиб қутулади-ёв )
     Мэни ҳаммасидан кўп ҳайратлантиргани, Мўминни мақтаётганлар ичида тириклигида танқид қилганлар ҳам етарлича топилиши... Танқид қилишдан мақсад нима эди-ю, мақташдан мақсад нима?
    Бу мулоҳазаларимга "Божалар" гуруҳи биргина мисол холос. Яна кўплаб мисоллар кэлтириш мумкин. Масалан, "Радиус21" ҳам ҳаётлигида кўплаб танқидчиларга "гўшт" бўлган. Ҳозир эса, ўзингиз биласиз...
     Очиғи, бу гапларимни давом эттиргим кэлмай қолди. Шунинг учун 2оғиз гап билан якунлаб қўйсам. Халқимиз ғийбатчи, майдагап, лаганбардор халқ эмас-ку?! Қайдан кэлди, бундай иллатлар? Кимнидир яхши кўрасизми, уни фақат яхши кўринг. Ёмон кўрасизми, яхшиси у ҳақда гапирмай қўяқолинг. Эртага бу дунёдан кэтиб қолса, уялиб қолишингиз мумкин. Нэга, дэйсизми? Ҳа, энди, ўлганидан кэйин сўкиб юрмайсиз-ку, албатта, икки оғиз яхши гап айтасиз. Агар тириклигида сўкиб юрган бўлсангиз, виждонингиз олдида уялиб қолманг, дэйман-да.
     Гапларимнинг хулласи, ҳаммани бир ҳил яхши кўринг. Ўлмай, азиз бўлинг. Омон бўлинг.

вторник, 14 июля 2015 г.

Лэнтага айтадиганларим....


 Бугун ҳаётимнинг бир қисмига айланиб бўлган, вақтимнинг баъзан мазмунли, баъзан бэкор ўтиб кэтишига сабаб бўлаётган Твиттэр Лэнтасига бир нима дэб қўймасам бўлмайди. Унинг ўзига айтмай, бу ерда гапираётганимни "орқадан гапириш"га йўйманг, зинҳор. Зэро, Твиттэр вақтимни ўғирлагани етмагандэк, унга айтадиганларимни ҳам чэгаралаб қўйган(140бэлги). Дэмак, эшит, Лэнта!
 "Кайфиятим яхши бўлса ҳам, ёмон бўлса ҳам Твиттэрга кираман. Сэн эса, Лэнта, доимо кайфиятимга қарама-қарши кайфиятда бўласан. Яхши бўлса, туширасан, ёмон бўлса, кўтарасан. Қимматли вақтимни Сэнга бағишлаётганимни ҳисобга олиб, мэн билан ҳам ҳисоблашишингни талаб қиламан, Лэнта!
 Сэн футболни гапирасан. Қара, футболдан муҳимроқ, сэвимли жамоа мағлубиятидан-да, қайғулироқ муаммоларнинг кўплигини...
 Сэн нуқул қандайдир бэтарбиянинг эгнини ёпмайдиган кийимларини муҳокама қиласан. Қанчадан-қанча уст-боши юпун, бэчораҳоллар билан ишинг йўқдэк, худди. Инсофинг борми, Лэнта?! Қўй, ўша бэтаҳоратни!
 Сэн тинимсиз нимадандир нолийсан. Ёзда иссиқдан, қишда совуқдан. Сэн нолийдиган сабаб ҳар доим топилади. Ҳатто, баҳор ва кузда ҳам. Қачон шукр қиласан? Ўртача об-хавоси бизникидан анча юқори ва анча паст ўлкалар бор. Сэн эса, Лэнта, мўътадил об-ҳаво минтақасида яшайсан. Ва нолийвэрасан ҳам.
 Кимгадир яхши кўриниш учун кўп ёлғон ишлатишингни, оддий нарсаларни ҳам бўрттириб гапиришингни сэзиб қоламан. Ўзингдан уяласанми? Ёки юзингга тақиб олган "масканг" билан чиройли кўринмоқчи бўласанми, Лэнта?"
 Яна айтадиганларим кўп эдию, қолганини айтсам, нохолисликка йўл қўяётган бўламан, дэб ўйладим. Чиндан ҳам, фақат ёмон тарафларини гапириб, яхши тарафларини гапирмасам, инсофсизлик бўлар. Масалан, ҳэч ким эшитмайдиган, тушунмайдиган дардларимни Лэнта тушунади. Айтиб енгил тортаман. Баъзида оятлар, ҳадислардан гапириб, қалбимга таскин улашади.
 Сўзим охирида бир гап ҳам айтилмоғи кэраклигини ҳис қилдимз
 Дўст ачитиб гапиради. Мэндан ҳафа бўлма. Сэни яхши кўраман, Лэнта!





понедельник, 29 июня 2015 г.

Ҳаворанг Романтика

 У бугун жуда ҳам ҳурсанд. Шунчаликки, ўзини қўярга жой тополмаябди. Осмондаги сэржило камалак унга ҳар кунгидан ҳам чиройли кўринаётир.  Нэга ҳурсанд бўлмасин, ахир, болаликданоқ кўнгил қўйган йигити билан унаштирилдику?! Эҳҳ, бу кунларни қанчалик интизор кутган эди-я у бэчора...
 Радиобошловчининг "Ню Йоркда тонг!" дэган овозлари ҳам унга бошқача эшитилиб кэтди. Шу бошловчига болалигидан мухлислик қилади. Ҳалигача ўзини кўрмай, фақат овозини эшитиб, ғойибона яхши кўради. Шу тобда илк бора бошловчини кўргиси кэлиб кэтди... Ҳаёлига кэлган фикрни сэвимли Жоржига хиёнат дэб билиб,  сариқ юзи қизарганча, ўрнидан турди...
 Нонушта пайти ҳам, кэчаги унаштирув сархушлигида 2дона бутэрбродни юракча шаклида тайёрлаб, паққос туширди. Соат 7:30. У шошарди. Гарчи, Жорж билан 9:30да учрашишга кэлишиб олган бўлса-да, юраги орзиқиб, қалби билан шошарди. Ҳаёлан, унга айтадиган сўзларини тайёрлаб қўярди...
 Нонушта қилгач, ваннахонага кириб кэтмоқчи бўлганида, тэлэфонида хабар кэлганини билдирувчи сигнал чалинди. У шошиб хабарни очди. "Прэтти, азизам, ишларим эртароқ тугади, ҳозир кўриша қолайлик, симёғоч олдида кутаман". Брэд Жоржнинг Прэтти дэб эркалаб чақирганига ҳурсанд бўлса-да, ҳали сочини тарамагани, ва... соқолини қиртишламагани эсига тушиб, кўнгли ғаш бўлди. "Агар сэвса, боримча қабул қилади", дэб ўйладию, Жорж акасига ёқадиган камалакранг кўйлагини кийиш учун хонасига шошилди...