вторник, 14 июля 2015 г.

Лэнтага айтадиганларим....


 Бугун ҳаётимнинг бир қисмига айланиб бўлган, вақтимнинг баъзан мазмунли, баъзан бэкор ўтиб кэтишига сабаб бўлаётган Твиттэр Лэнтасига бир нима дэб қўймасам бўлмайди. Унинг ўзига айтмай, бу ерда гапираётганимни "орқадан гапириш"га йўйманг, зинҳор. Зэро, Твиттэр вақтимни ўғирлагани етмагандэк, унга айтадиганларимни ҳам чэгаралаб қўйган(140бэлги). Дэмак, эшит, Лэнта!
 "Кайфиятим яхши бўлса ҳам, ёмон бўлса ҳам Твиттэрга кираман. Сэн эса, Лэнта, доимо кайфиятимга қарама-қарши кайфиятда бўласан. Яхши бўлса, туширасан, ёмон бўлса, кўтарасан. Қимматли вақтимни Сэнга бағишлаётганимни ҳисобга олиб, мэн билан ҳам ҳисоблашишингни талаб қиламан, Лэнта!
 Сэн футболни гапирасан. Қара, футболдан муҳимроқ, сэвимли жамоа мағлубиятидан-да, қайғулироқ муаммоларнинг кўплигини...
 Сэн нуқул қандайдир бэтарбиянинг эгнини ёпмайдиган кийимларини муҳокама қиласан. Қанчадан-қанча уст-боши юпун, бэчораҳоллар билан ишинг йўқдэк, худди. Инсофинг борми, Лэнта?! Қўй, ўша бэтаҳоратни!
 Сэн тинимсиз нимадандир нолийсан. Ёзда иссиқдан, қишда совуқдан. Сэн нолийдиган сабаб ҳар доим топилади. Ҳатто, баҳор ва кузда ҳам. Қачон шукр қиласан? Ўртача об-хавоси бизникидан анча юқори ва анча паст ўлкалар бор. Сэн эса, Лэнта, мўътадил об-ҳаво минтақасида яшайсан. Ва нолийвэрасан ҳам.
 Кимгадир яхши кўриниш учун кўп ёлғон ишлатишингни, оддий нарсаларни ҳам бўрттириб гапиришингни сэзиб қоламан. Ўзингдан уяласанми? Ёки юзингга тақиб олган "масканг" билан чиройли кўринмоқчи бўласанми, Лэнта?"
 Яна айтадиганларим кўп эдию, қолганини айтсам, нохолисликка йўл қўяётган бўламан, дэб ўйладим. Чиндан ҳам, фақат ёмон тарафларини гапириб, яхши тарафларини гапирмасам, инсофсизлик бўлар. Масалан, ҳэч ким эшитмайдиган, тушунмайдиган дардларимни Лэнта тушунади. Айтиб енгил тортаман. Баъзида оятлар, ҳадислардан гапириб, қалбимга таскин улашади.
 Сўзим охирида бир гап ҳам айтилмоғи кэраклигини ҳис қилдимз
 Дўст ачитиб гапиради. Мэндан ҳафа бўлма. Сэни яхши кўраман, Лэнта!