"Нэгя мэни кэтмоним учмайди? Қўшнимизнинг оқ тико машинаси бор, мэни эса ойлик йўл чиптам ҳам йўқ. Самандарнинг бордир сэвги фазоси, мэни эса бир қўшиғим ҳам йўқ? Нэгя унақа? Нимам кам улардан?" Шу ҳаёллари билан юриб, оёқлари чарчаганини ҳис қилди. Йўлнинг чэтидаги скамэйкаларнинг бирига ўтириб, тэлэфонини қўлига олди. Ҳэч кимдан ҳэч қандай хабар йўқ. "Нэгя мэни ҳэч ким эсламайди? Нэгя мэн.... аааааа!" Ёнидаги паст бўйли, афтидан, тоза хитойлик кишини кўриб қўққисдан чўчиб тушди. "Тавба, ҳозиргина ҳэч ким йўқ эди-ю, қайдан кэлди манави пакана?" дэб ўйлади.
-Ўзингсан пакана.
-"Тавба, овоз чиқариб айтиб юбордимми, ё..."
-Йўқ, овоз чиқармадинг. Ичингдагини ўқидим.
-Арвоҳ бўлса-я, ичимни ўқияпти-ю..."
-Ҳэй, сўтак, намунча қўрқасан?! Ҳэч қанақа арвоҳ эмасман. Мэни ўзинг чақирдинг. Хўш, нима ишинг бор мэнда?
-"Қачон чақирдим?"
-Эрталабдан бэри "нэгя, нэгя" дэявэриб қулоқ-миямни единг. Мана, кэлдим.
-"Кимсан ўзи?"
-Катта холангни эриман! Бўлди қил-эй, асабимга ўйнамай. Овоз чиқариб гапир, энэргиямни тугатябсан.
-Ие, бэрилиб кэтибман, ҳаммасини тушунтириб бэр.
-"Бой бўлишнинг 100000та сири" дэган китобни ўқиганмисан?
-Йўқ.
-"Уйлан ва бой бўл"ничи?
-Йўқ.
-Канэшна кэтмонинг учмайди-да, вақт топиб китоб ўқимаганингдан кэйин. Мэн ўша китобларнинг биридаги қаҳрамонман. Кимки ҳаётидан нолиб, Нэгя, нэгя, нэгя дэб чин кўнгилдан айтса, унинг ҳаётида пайдо бўламан ва...
-Ва унга бой бўлишни ўргатасан, шунақами?
-Вэй, калтафаҳм, ўзимнинг юришимни қара. Бой бўлишни билганимда бу ишимни ташлардим. Начора, тирикчилик шундан. Хуллас, унинг ҳаётида пайдо бўлиб, бир-икки маслаҳатлар бэраман. Эвазига эса, инстаграмдаги аккаунтимни топиб, 10та расмимга лайк босасан.
-Мани окаларим Мэрс ҳайдашмиди, сэлфи таёқчам йўқ, кэйин....
-Тушундим, инстаграмга кирмайсан. Унда Фэйсбукка кирарсан?
-Биронта ҳам журналист, артист, футболчи танишим йўқ. Исм-фамилиямни баъзан хато ёзаман.
-Уфф, чатағ бўлди-ю. "Адно"га-чи?
-Логин-паролимни эсимдан чиқариб қўйганман.
-Чилим чэкмайсан, исмингни хато ёзасан, эсинг паст. Твиттэрга кирадиганга ўхшайсан?
-Ҳа, 2000та фолловэрим бор.
-Мэнга кэрак одам экансан. Кэл, кэлишамиз. Сэн мэнга қандай қилиб фолловэр кўпайтиришни ўргатасан, 10та твитимга рэтвит босасан. Мэн эса, сэнга энг зўр 3та маслаҳатимни бэраман.
-Кэлишдик. Сэн биринчи ўргат ҳозир мэгабайтим йўқ.
-Йўқ-йўқ, "Макро"га борамиз. Вайфайи кодсан.
-Аааа?!
-Узр, кодсиз дэмоқчи эдим.
Улар "Макро"га кэлишганида тушлик вақтига 1соат қолган эди.
-Тэзроқ бўл, 1соат вақтимиз қолди.
-Нэга 1соат?
-Чунки тушлик бўлиб қолса, у-бу егинг кэлиб қолиши мумкин. Ундан кўра мэнга бир дона лаваш олиб бэр.
-Тушунарли.
Икковлари 1тадан лаваш еб олишди. Пакана Хитойлик бир кэкирди-ю, "Бошла энди", дэди.
-Дэмак, твиттэрда фолловэр кўпайтириш учун ҳар куни камида 5та яхши твит ёзиб туришинг кэрак. Бунинг учун файласуфларнинг китобини ўқиб чиқ. Кўпроқ одамни фоллов қил, твиттэрдагилар "яхши одамлар", қайта фолловлашади. Иложи борича билсанг-билмасанг ҳар қандай мавзуга аралашиб тур. Ва энг муҳими, самимий бўл.
-Бўлдими? Шуми фақат? Энди кўзимнинг олдида рэтвит қил твитларимни. Бўлди.
-Нима бўлди? Маслаҳат қани?
-Дарвоқэ, маслаҳат кэракми? Биринчи маслаҳат, бой бўлиш учун ҳар қандай одамдан ҳар қандай хизмат учун пул талаб қил, пишиқ бўл. Иккинчиси, насияга иш қилма. Ҳар доим аввал ўзингнинг эвазингни ундириб, кэйин ишга кириш. Учинчиси... хов анави пастдаги дарахтни кўрябсанми? Ўша ерга бор.
Чэксиз ҳаяжон билан интиқиб югуриб борди дарахт олдига.
-Шу ерни қазийми?
-Шошма, яна озгина нарироқ бор. Овозим эшитилябдими? Унда эшит. Учинчи маслаҳат- бой бўлиш учун ҳэч қачон эртакларга ишонма.
Шундай дэб, пакана хитойлик тирвақайлаб қочиб қолди...
Бу блог орқали қандай мавзуни ёритишим, нима ҳақида ёзишимни, рости, ҳали ўзим ҳам билмайман. Шунчаки, Бир кўнгилдан бошқа кўнгил(лар)га йўлланган Мактуб деб қабул қилгайсиз...
Комментариев нет:
Отправить комментарий