воскресенье, 13 сентября 2015 г.

Ўлдинг, Азиз Бўлдинг

     "Божалар" гуруҳининг "Жийда гуллаганда" қўшиғини эшита туриб, бир нарсани ўйлаб қолдим. Агар орамиздан Мўмин Ориповни олиб кэтган ўша автоҳалокат Жаҳонгир Позилжоновни ҳам олиб кэтганида, нима бўларди? Камида уни ҳам кўкларга кўтариб, "устоз" дэб юборувчилар чиқиб қолармиди... Билмадим.
     Бу гапларим билан Жаҳонгир бэкор ўлмай қолди, ёки Мўминни нохақ мақташади, дэмоқчи эмасман. Шунчаки, тириклигида фақат танқид қилиб, ёмон кўриб, ўлганидан кэйин "чин мухлиси"га айланиб қолувчиларни йўқлаб қўйгим кэлди.
     Мўмин Орипов ҳам Жаҳонгир Позилжонов нимани айтса, ўшани айтган, танқидларни ҳам бирга эшитган ўз вақтида. Жаҳонгир Позилжоновни ўзига устоз дэб билишини кўп қайтарган ҳам. Энг қизиғи, ўша машъум автоҳалокатдан кэйин кўпчилик "Мўмин яхши айтарди, қўшиқларини маза қилиб эшитардим," дэб қолди. Жаҳонгирни эса, ҳали ҳам танқид қилишмоқда. Ўлиб қутулади-ёв )
     Мэни ҳаммасидан кўп ҳайратлантиргани, Мўминни мақтаётганлар ичида тириклигида танқид қилганлар ҳам етарлича топилиши... Танқид қилишдан мақсад нима эди-ю, мақташдан мақсад нима?
    Бу мулоҳазаларимга "Божалар" гуруҳи биргина мисол холос. Яна кўплаб мисоллар кэлтириш мумкин. Масалан, "Радиус21" ҳам ҳаётлигида кўплаб танқидчиларга "гўшт" бўлган. Ҳозир эса, ўзингиз биласиз...
     Очиғи, бу гапларимни давом эттиргим кэлмай қолди. Шунинг учун 2оғиз гап билан якунлаб қўйсам. Халқимиз ғийбатчи, майдагап, лаганбардор халқ эмас-ку?! Қайдан кэлди, бундай иллатлар? Кимнидир яхши кўрасизми, уни фақат яхши кўринг. Ёмон кўрасизми, яхшиси у ҳақда гапирмай қўяқолинг. Эртага бу дунёдан кэтиб қолса, уялиб қолишингиз мумкин. Нэга, дэйсизми? Ҳа, энди, ўлганидан кэйин сўкиб юрмайсиз-ку, албатта, икки оғиз яхши гап айтасиз. Агар тириклигида сўкиб юрган бўлсангиз, виждонингиз олдида уялиб қолманг, дэйман-да.
     Гапларимнинг хулласи, ҳаммани бир ҳил яхши кўринг. Ўлмай, азиз бўлинг. Омон бўлинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий