понедельник, 21 сентября 2015 г.

"Сиз зўрсиз!"

"Сиз зўрсиз! Сизга етадигани йўқ! Ҳаммадан кучлисиз! Сиздэк одамни бошқа кўрмаганман!"
Қалай, ёқиб кэтдими? Ҳа, мақтов кимга ҳам ёқмайди, дэйсиз. Лэкин бу мақтовлар сизга эмас, айтмоқчи бўлганларимга бир мисол эди.
Ҳаммамиз ҳам мақтовни яхши кўрамиз. Гарчи, 99% ҳолатда улар самимий бўлмасада, гарчи, буни билсакда. Биров бизни мақтаса, шу "гарчи"ларга ҳам қарамай, яхши қабул қиламиз, чиройли муомала қиламиз ўша одамга ҳам. Мақтов нэга одамга ёқади? Бу саволга жавоб қидирмоқчи эмасман. Чунки, мақтов шунчаки, яхши, ёқимли. Ёзаётганларимдан мақсад эса, огоҳлантириб қўйиш!
"Нимасидан огоҳлантирасан, нимаси ҳавфли буни? Нима, мақтаб пулимни олиб қўярмиди?" дэйишингиз мумкин (ҳавф дэганда пул кэтишини тушунадиган бўлиб қолганимиз алоҳида мавзу). Лэкин мэн бошқа нарсадан огоҳлантирмоқчиман. Сўзимга исбот тариқасида адолати, тақвоси, сахийлиги, умуман, исломга кирганидан кэйинги бутун ҳаёти бизга ўрнак бўлиши мумкин бўлган Умар (р.а) ҳаётларидан бир воқэани эшитганларга эслатсам, эшитмаганларга ҳикоя қилсам...
Ҳазрати Умар (р.а) вафот этаётганларида қаттиқ йиғладилар. Атрофдагилар "Сиз тириклигида жаннат башоратини олган ўн сахобадан бирисиз, кўп яхши амаллар қилгансиз, ёмон амалингизни кўрмаганмиз," дэйишди. Шунда Умар (р.а) "Бундай қилиб мэни ўзимга мақтаманг, ихлосимдан айрилиб қолишдан қўрқаман," дэдилар. Мэнимча, тушундингиз!
Мана, нимадан огоҳлантирябман!
Мана, қандай ҳавф бу!
Мана, нимадан қўрқишимиз кэрак!
Кимдир бизни ўзимизга мақтаса, бу бизга ёқиб, кэйинги сафар ўша мақталишимизга сабаб бўлган ишимизни янада зиёдароқ қилишга ҳаракат қиламиз. Бу бир қарашда яхши, аммо, бу сафар ўша мақтовга яна эришиш учун, мақтаган инсонга янада яхшироқ кўриниш учун ҳаракат қилганимиз, ўша амалнинг хақиқий фойдасини, ажрини пучга чиқариб қўяди.
Кэлинг, бизни одамлар эмас, уларнинг Яратувчиси мақташи учун ҳаракат қилайлик! Одамларга эмас, У Зотга ёқиш учун ҳаракат қилайлик! Майли, бу ҳаракатимиз кимгадир ёқмаса ҳам.
Сизни Аллоҳ мақтасин!

2 комментария:

  1. Xuddi kuzgu tutayotgandek yozgansiz,
    kimdir unga haliyam niqobda kimdir esa Vijdon bilan qarab 9zlarini kórishadi,yana shunaqa ezgulikka yõllovchi maqolalatingizni kutib qolamiz,rahmat

    ОтветитьУдалить