среда, 7 декабря 2016 г.

Бу- ўша...

                                  3016-йил. Дэкабрь

     Психолог ҳузурига ўрта ёшли, кўринишидан 60-70 ёшларга кирган эр-хотин ташриф буюрди. Салом-алик, рўйхатдан ўтишлардан кэйин, эр ташвишли оҳангда гап бошлади:
     -Доктор, ўғлимизни даволамасангиз бўлмайди, бизни жуда ҳам қўрқитябди.
     -Тинчланинг, бир бошдан гапиринг-чи, нима бўлган ўғлингизга?
     -Очиғи, ўзимиз ҳам билолмай қолдик нима бўлганини. Хуллас, аҳволи қандайдир оғир. Қаттиқ азобланаётгани кўринишидан биласиз, аммо сўрасангиз, аниқ қаери оғриётганини ўзи ҳам билмайди. На туришида ҳаловат бор, на юришида. Бормаган докторимиз қолмади. Ҳатто, бир марта миясини, бир марта юрагини ҳам алмаштирдик, фойдаси бўлмади. Охири сизга учрашни таклиф қилишди, охирги умидимиз сизсиз. Илтимос, бирон чора қилинг.
     Психолог ғалати нигоҳ билан унга қараб турарди. Отанинг ҳар бир гапидан кэйин юзида аллақандай таажжуб аломатлари янада сэзила бошларди.
    -Давом этинг, кэчалари инграниб, ҳўрсиниб чиқмайдими?!
     -Ҳа, доктор, худди шундай.
     -Бир нуқтага қараб узоқ вақт жим ўтирадими? Бу вақтда ташқари билан алоқани узиб қўйгандай туюладими?
     -Шундай, шундай. Доктор, бизни хавотирга солаябсиз, ўғлимизга нима бўлган? Шунчалик жиддийми?
     -Ишқилиб, адашаётган бўлайин-у, лэкин шунақага ўхшайди...
     Эр-хотин ташвишли нигоҳ билан бир-бирларига қараб олиб, бир муддат жим бўлиб қолишди. Ниҳоят, ота гап бошлади:
     -Доктор, биз ҳаётда жуда кўп қийинчиликларни кўриб, пишиб кэтганмиз. Биздан хавотир олманг, очиғини айтавэринг...
     -Очиғи шуки, ўғлингиз яқин юз йилликларда учрамаган ҳасталикка чалинганга ўхшайди. Бу касаллик 2000-йиллардаёқ йўқола бошлаган, дэган маълумот бор.
     Ота-она докторнинг сўзларини диққат билан эшитар, ора-орада "эй худо", "бэчора ўғилгинам", дэб хўрсиниб қўйишарди.
     -Касалликнинг биргина яхши томони бор,-давом этди доктор, -у ҳам бўлса, юқумсизлиги. Бошқа бирон яхши томонини билмаймиз. Бугунги катта ютуқларга эришган фанимиз ҳам бу касалликни аниқ ўргана олмаган. Бизнинг ўзимизда ишлайдиган бир ҳамширамиз ҳам шу ҳасталикка чалинганди. Давосини топа олмаётгандик ҳалигача. Биласизми, нокамтарликка йўйманг-у, мэн касбим учун ҳар нарсага тайёр инсонман. Шунингдэк, тутган жойидан қўймайдиганлар хилиданман. Бу тэлба ҳислатларим шу касалликнинг давосини топмагунча кэчалари уйқумни харом қилди. Қидирмаган энциклопэдиям қолмади, ҳисоб. Ҳатто, қадимги бадиий ёзма адабиётларни ҳам қарадим. Уларда ҳам, фақат шу ҳасталикка чалинганлар хақида гап кэтади-ю, давоси кэлтирилмайди. Сизнинг бу ерда эканингиз, мэнга яна илҳом бэрди. Дэмак, ҳасталик йўқолиб кэтмаган. Учраган касаллик борки, албатта, давоси ҳам бўлади. Ўғлингиз билан кўришсам бўладими?
     -Ҳа, доктор, у ташқарида, уйда ёлғиз қолдиришга қўрқамиз. Шунинг учун бирга олиб кэлгандик.
     -Кирсин-чи.
     Хонага 25-26ёшлардаги ёш йигитча кириб кэлди. Дархақиқат, аҳволи жуда оғирлигини сэзиш қийинмас эди. Она қўлини маҳкам ушлаб, дэярли судраб кэларди.
      -Йигитча, кэлинг, аввало танишиб олсак. Мэн Психологман, сизга ёрдам бэриш- вазифам. Ўзингиз хақингизда ҳаммасини бэмалол айтиб бэришингиз мумкин. Истасангиз, ота-онангиз бизни ҳоли қолдиришади.
     Бэмор ҳэч қайси гапни эшитмаётгандэк бир нуқтага тэрмулганча жим ўтирарди.
     -Аҳвол ўйлаганимдан ҳам чатоққа ўхшайди, -дэди Психолог ва столидаги аппарат тугмасини босиб, ҳамширани чақирди.
     -Жаноб, ўғлингизни шифохонамизга ётқизмасак бўлмайди. Охирги умид шу, 21кун давомида бизда муолажа қилинади. Ўзим бош бўламан. Лэкин, натижасига ўзим ҳам ишонмаганим учун жавоб бэра олмайман.
     Шу пайт йигитда қандайдир ўзгаришлар бўлиб, бэзовталана бошлади. Хона ичида уёқ-буёққа юрар, ҳўрсиниб, нималардир дэб инграрди. Эшик тақиллаб, Психологнинг рухсатидан кэйин хонага ҳамшира қиз кирди.
     -Эй, худо, Шакарим, сэни изламаган жойим қолмади-ку, қаерларда эдинг?
     -Сиз...? Мэн ҳам роса қидирдим, кутдим сизни, Азизим...
     Хонадагилар, бэмор ва ҳамширадан ташқари, карахт бўлиб қолишди. Ниҳоят, Психолог тиззасига бир шапатилади-ю, тантанали овозда тўлқинланиб гап бошлади
     -Мэни табриклашингиз мумкин. Давосини топганга ўхшайман. Рухсатингиз билан таништирсам, бу қиз боя сизга айтганим- ўғлингиз билан бир дардга чалинган ҳамширамиз. Ўғлингиз ва хамширамиз шифо топиши учун уларнинг бошларини қовуштириш кэрак.
     -Биз тайёрмиз, доктор, ҳаммасига тайёрмиз! Дарвоқэ, ҳасталикнинг номи нима ўзи, доктор?
     -Бу- ўша, Шэкспир асарларида, Усмон Азим шэърларида кэлган Сэвги!..

Комментариев нет:

Отправить комментарий