100йиллик уйқуга кэтган хитойлик уйғонди. Уйғонди-ю, кўзларига ишонмай, ҳайратдан ёқа ушлади. Кэчагина уйқуга кэтишидан олдин кўрган нарсалари йўқ. Ўрнида қандайдир роботларми-ей...
Кўчага чиқди. Ваув, дэб юборганини билмай қолди бэхосдан. Ҳамма нарса ривожланиб кэтган. Фантастик киноларда кўргани каби...
Ухлаябман, булар туш шэкилли, дэб ўйлади.
***
100йиллик уйқуга кэтгвн ўзбэкистонлик уйғонди. Дэвордаги осма соатга қараб, ўйлади:
Ишга кэч қолябман.
Ўтирган жойида бир кэришди-ю, ўрнидан туриб ювингани чиқди.
"Эҳ, ўғлимни уйлашим, қизимни узатишим кэрак".
Ваннахонадан чиқишда бошқа соатга кўзи тушди.
Яна бироз ухлаб олсам бўларкан, дэб ўйлади.
Бу блог орқали қандай мавзуни ёритишим, нима ҳақида ёзишимни, рости, ҳали ўзим ҳам билмайман. Шунчаки, Бир кўнгилдан бошқа кўнгил(лар)га йўлланган Мактуб деб қабул қилгайсиз...
среда, 28 декабря 2016 г.
100 йил
суббота, 24 декабря 2016 г.
10дақиқа
-Алло, Аззака, ассаломалэйкум. Яхшимимиз?
-Валэйкум ассалом. Яхшиман. Нима гап?
-Бугун қанақа кунлиги эсиздами?
"Оббо, бунга бир сюпризам қибўмийди, ҳамма нарса эсида туради", диб ўйлади-ю, сир бой бэрмади:
-Бугун? Бугун Чоршанба.
-Чоршанбамуш. Бугун Мэгапланэтда овқатланганимизга 2йил бўлдию.
-Кэчагина опкирдим, овқатланиб чиқдигу.
-Танишганимизга димоқчийдим.
-Ээ, шунақа димийсанми, йўғэ, бир пасдая? Кэча этмабсандэ, бугун ишдан рухсат олардим, бир кўришардик.
-Йў, шартмас. Ишлариззи қилин.
"Аззам мани, аразчим", дэб ўйлаб, ҳозиргина сотиб олган бэжиримгина узукни силаб қўйди. Бир кўнгли, "уйингни олдидаман, чиқ", дэмоқчи бўлди-ю, тўкис романтика учун ўша танишган дақиқагача кутишга қарор қилди: 10дақиқа қолибди.
-Майли, Аззам, сал туриб гаплашармиз, қўлим музлаб қолди, уйга кирий.
-Кирин, кирин. Ўзгариб қобсиз. Олдин уйга кирин совуқда турмасдан, дисамам йў, диб гаплашурардиз.
-Сан ўзгаргансан. Олдин совуқда турмэн, уйга кирин, дирдин.
Ораларидан яна бир қанча гаплар ўтди. Охирги гапни Азиз айтди:
-Аззам, йў, энди Аззаммас, Азиза, яхши қолин.
Шундай дэди-ю, тэлэфонни ўчирди.
Қўлидаги узукни чўнтагига солди. Бир хўрсинди-ю, хаёлан шундай дэди:
"10дақиқа кутолмадинг-а, Аззам..."
Қиссадан ҳисса: Тэлэфонда кўп гаплашманг.
среда, 7 декабря 2016 г.
Бу- ўша...
3016-йил. Дэкабрь
Психолог ҳузурига ўрта ёшли, кўринишидан 60-70 ёшларга кирган эр-хотин ташриф буюрди. Салом-алик, рўйхатдан ўтишлардан кэйин, эр ташвишли оҳангда гап бошлади:
-Доктор, ўғлимизни даволамасангиз бўлмайди, бизни жуда ҳам қўрқитябди.
-Тинчланинг, бир бошдан гапиринг-чи, нима бўлган ўғлингизга?
-Очиғи, ўзимиз ҳам билолмай қолдик нима бўлганини. Хуллас, аҳволи қандайдир оғир. Қаттиқ азобланаётгани кўринишидан биласиз, аммо сўрасангиз, аниқ қаери оғриётганини ўзи ҳам билмайди. На туришида ҳаловат бор, на юришида. Бормаган докторимиз қолмади. Ҳатто, бир марта миясини, бир марта юрагини ҳам алмаштирдик, фойдаси бўлмади. Охири сизга учрашни таклиф қилишди, охирги умидимиз сизсиз. Илтимос, бирон чора қилинг.
Психолог ғалати нигоҳ билан унга қараб турарди. Отанинг ҳар бир гапидан кэйин юзида аллақандай таажжуб аломатлари янада сэзила бошларди.
-Давом этинг, кэчалари инграниб, ҳўрсиниб чиқмайдими?!
-Ҳа, доктор, худди шундай.
-Бир нуқтага қараб узоқ вақт жим ўтирадими? Бу вақтда ташқари билан алоқани узиб қўйгандай туюладими?
-Шундай, шундай. Доктор, бизни хавотирга солаябсиз, ўғлимизга нима бўлган? Шунчалик жиддийми?
-Ишқилиб, адашаётган бўлайин-у, лэкин шунақага ўхшайди...
Эр-хотин ташвишли нигоҳ билан бир-бирларига қараб олиб, бир муддат жим бўлиб қолишди. Ниҳоят, ота гап бошлади:
-Доктор, биз ҳаётда жуда кўп қийинчиликларни кўриб, пишиб кэтганмиз. Биздан хавотир олманг, очиғини айтавэринг...
-Очиғи шуки, ўғлингиз яқин юз йилликларда учрамаган ҳасталикка чалинганга ўхшайди. Бу касаллик 2000-йиллардаёқ йўқола бошлаган, дэган маълумот бор.
Ота-она докторнинг сўзларини диққат билан эшитар, ора-орада "эй худо", "бэчора ўғилгинам", дэб хўрсиниб қўйишарди.
-Касалликнинг биргина яхши томони бор,-давом этди доктор, -у ҳам бўлса, юқумсизлиги. Бошқа бирон яхши томонини билмаймиз. Бугунги катта ютуқларга эришган фанимиз ҳам бу касалликни аниқ ўргана олмаган. Бизнинг ўзимизда ишлайдиган бир ҳамширамиз ҳам шу ҳасталикка чалинганди. Давосини топа олмаётгандик ҳалигача. Биласизми, нокамтарликка йўйманг-у, мэн касбим учун ҳар нарсага тайёр инсонман. Шунингдэк, тутган жойидан қўймайдиганлар хилиданман. Бу тэлба ҳислатларим шу касалликнинг давосини топмагунча кэчалари уйқумни харом қилди. Қидирмаган энциклопэдиям қолмади, ҳисоб. Ҳатто, қадимги бадиий ёзма адабиётларни ҳам қарадим. Уларда ҳам, фақат шу ҳасталикка чалинганлар хақида гап кэтади-ю, давоси кэлтирилмайди. Сизнинг бу ерда эканингиз, мэнга яна илҳом бэрди. Дэмак, ҳасталик йўқолиб кэтмаган. Учраган касаллик борки, албатта, давоси ҳам бўлади. Ўғлингиз билан кўришсам бўладими?
-Ҳа, доктор, у ташқарида, уйда ёлғиз қолдиришга қўрқамиз. Шунинг учун бирга олиб кэлгандик.
-Кирсин-чи.
Хонага 25-26ёшлардаги ёш йигитча кириб кэлди. Дархақиқат, аҳволи жуда оғирлигини сэзиш қийинмас эди. Она қўлини маҳкам ушлаб, дэярли судраб кэларди.
-Йигитча, кэлинг, аввало танишиб олсак. Мэн Психологман, сизга ёрдам бэриш- вазифам. Ўзингиз хақингизда ҳаммасини бэмалол айтиб бэришингиз мумкин. Истасангиз, ота-онангиз бизни ҳоли қолдиришади.
Бэмор ҳэч қайси гапни эшитмаётгандэк бир нуқтага тэрмулганча жим ўтирарди.
-Аҳвол ўйлаганимдан ҳам чатоққа ўхшайди, -дэди Психолог ва столидаги аппарат тугмасини босиб, ҳамширани чақирди.
-Жаноб, ўғлингизни шифохонамизга ётқизмасак бўлмайди. Охирги умид шу, 21кун давомида бизда муолажа қилинади. Ўзим бош бўламан. Лэкин, натижасига ўзим ҳам ишонмаганим учун жавоб бэра олмайман.
Шу пайт йигитда қандайдир ўзгаришлар бўлиб, бэзовталана бошлади. Хона ичида уёқ-буёққа юрар, ҳўрсиниб, нималардир дэб инграрди. Эшик тақиллаб, Психологнинг рухсатидан кэйин хонага ҳамшира қиз кирди.
-Эй, худо, Шакарим, сэни изламаган жойим қолмади-ку, қаерларда эдинг?
-Сиз...? Мэн ҳам роса қидирдим, кутдим сизни, Азизим...
Хонадагилар, бэмор ва ҳамширадан ташқари, карахт бўлиб қолишди. Ниҳоят, Психолог тиззасига бир шапатилади-ю, тантанали овозда тўлқинланиб гап бошлади
-Мэни табриклашингиз мумкин. Давосини топганга ўхшайман. Рухсатингиз билан таништирсам, бу қиз боя сизга айтганим- ўғлингиз билан бир дардга чалинган ҳамширамиз. Ўғлингиз ва хамширамиз шифо топиши учун уларнинг бошларини қовуштириш кэрак.
-Биз тайёрмиз, доктор, ҳаммасига тайёрмиз! Дарвоқэ, ҳасталикнинг номи нима ўзи, доктор?
-Бу- ўша, Шэкспир асарларида, Усмон Азим шэърларида кэлган Сэвги!..