понедельник, 27 июня 2016 г.

Нэчун сэвасан, Футболни?

Сэн нэчун сэвасан Аргэнтинани?
Голларин кўзингга айлаб тўтиё.
Нэчун Месси дэя бутун тэрмани,
Енгилмас атайсан, атайсан танҳо?

Аслида Мессида танҳо нима бор?
Соқол ўсмайдими, Бенземада ё?
Ёки иқтидорми, сэвгингга сабаб,
Иқтидорга бой-ку, бутун Осиё?!

Сэн нэчун сэвасан Португалияни?
Роннини талант дэб кўз-кўз этасан?
Нэчун суяркинсан, турмагини сэн,
Сочларинг тўзғиса  хўнг-хўнг этасан?

Аслида, Роннининг ортиқ нимаси?
Турмак қилмайдими, Погба-ю Яҳё?
Ёки финтларими, сэвгингга сабаб,
Кўпроқ финт қиларди-ку, Роналдинйо?

Аслида футболни сэвган ҳар мухлис
Барчасин сэварди, ажратмайин, тэнг.
Нэчун Месси, дэя йиғлайди кимлар,
О, Роналду, Мэссидан каммидинг сэн?!

Хўш  нэчун сэвасан ўзинг футболни?
Сабабини айтгин, дэсалар мэнга.
Шоирона гўзал сўзлардан олдин
Мэн таъзим қиламан, мухлис халқига.

Мухлис! Тарих хукми сэни агарда
Баскэтболга мухлис қилсайди...
Тўрларга тўпни олиб отсайдинг,
Мэҳрим бэрмасмидим, ўша тўрларга!

Футбол, сэни "анов иккови" учун
Сэвган фарзанд бўлса, кэчирма асло!!!

Комментариев нет:

Отправить комментарий