Эрта тонг. Ҳаёт тундаги биқирлашдан сўнг аллақачон қайнашни бошлаган. Кўча гавжум. Кимдир ишга, кимдир ўқишга шошади. У ҳам ҳар доимгидэк айни ҳаёт қайнай бошлаганида ўқишга отланган. Автобусда чамаси ярим соатлик шаҳар айланишдан сўнг, бэкатдан ўқишигача бўлган масофани бугун пиёда босиб ўтишга қарор қилди. Ҳали эрта, бэмалол етиб олса бўлади. Йўлнинг бир чэтига ўтиб ҳаёл суриб кэтаркан, орқасидан кимнингдир "Яхши қиз, бугун пиёда кэтябсизми?" дэгани эшитилди. Ҳайрон бўлиб, эътибор бэрганини сэздирмаслик учун бошини қимирлатмай кўз қири билан ён-вэрига қаради: ҳэч ким йўқ. Дэмак, унга гапиришган. Қизиқиш устунлик қилиб, ортига қаради...
***
Улар бир-бирларига жуда тэз ўрганиб қолишди. Ўрталарида сэвги пайдо бўлиб, ширин кэлажакни ваъда қиларди. Вақт ўтиб, турмуш қуришди. Жуда ҳам бахтли эдилар. Бирин-кэтин ўғил ва қизли ҳам бўлишди...
***
-Алло, сиз Алиевнинг турмуш ўртоғимисиз? Зудлик билан марказий шифохонага етиб кэлинг. Эрингиз автоҳалокатга учради. Аҳволи оғир.
Унинг кўз олди қоронғулашиб, ҳушидан кэтди.
***
У ҳар доимгидэк айни ҳаёт қайнай бошлаганида уйдан чиқди. Автобусдан тушиб, соатига қаради. Ҳали эрта, бэмалол пиёда етиб олса бўлади. Йўлнинг бир чэтига ўтиб ҳаёл суриб кэтаркан, орқасидан кимнингдир "Яхши қиз, бугун пиёда кэтябсизми?" дэгани эшитилди. Эрталаб кўрган туши кўз олдига кэлди-ю, ортига қарамай, қадамини тэзлатди...
Бу блог орқали қандай мавзуни ёритишим, нима ҳақида ёзишимни, рости, ҳали ўзим ҳам билмайман. Шунчаки, Бир кўнгилдан бошқа кўнгил(лар)га йўлланган Мактуб деб қабул қилгайсиз...
Комментариев нет:
Отправить комментарий